← Назад
Решение #2835114 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21664-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья
ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият вакили
О.Ахмадуллаева (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштироок этмаган
ҳолда, даъвогар “ФФФФФФ” акциядорлик жамиятининг жавобгар «ФФФФФФ» фермер
хўжалигидан 40 845 364 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ФФФФФФ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ФФФФФФ» фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 40 845 364 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
ҳаражатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб
ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш бўйича даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогарнинг Қува тумани электр таъминоти корхонаси
билан «ФФФФФФ» фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 25 март кунги 37796-сонли юридик
ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти юзасидан
шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
2
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига
мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Жавобгарнинг 2025 йил 01 октябрь ҳолатига 40 845 364 сўм қарздорлиги электрон
тўловлар бўйича талаблар реестри, солиштирма далолатнома ва ишдаги бошқа далиллар
билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогар вакилининг судга тақдим қилинган маълумотномасида жавобгар томонидан
суд кунига қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 40 845 364 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 40 845 364 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 816 907,28 сўм давлат божини
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118,
129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ФФФФФФ” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «ФФФФФФ»
фермер хўжалигидан 40 845 364 сўм асосий қарз ва 41 200 почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар
«ФФФФФФ»
фермер
хўжалигидан
Республика
бюджетига
816 907,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов