← Назад
Решение #2835115 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онун | 54 | — | law | |
| онун | 48 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| аролик кодекси | 579 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/**** - сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, судья ѐрдамчиси
****нинг котиблигида, даъвогар ****нинг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 41 200 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (**** ишончнома асосида), жавобгар вакили ****
(**** ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баѐн қилинишича, **** томонидан **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) фаолиятида текшириш
ўтказилган.
Текшириш давомида, жавобгар томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва
хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарори талаблари бузилганлиги
аниқланганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 82 400 000 сўм жарима солинган.
Жарима суммасининг белгиланган қисми ихтиѐрий тўланмаганлиги боис
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буѐн матнда
даъвогар деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 41 200
000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза талабларини қўллабқувватлаб,
жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар томонидан
қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланганлиги сабабли унга жарима
солинганлигини, жавобгар томонидан қарорда кўрсатилган сумманинг 50 фоизи тўланган
бўлсада, аммо имтиѐз қўллаш учун унинг етмиш фоизи тўланиши лозимлигини,
белгиланган муддатда тўловларнинг қолган қисми тўланмаганлиги сабабли, суддан
даъвони қаноатлантириб, жаримани бугунги кунга қадар тўланмаган қисмини ундириб
беришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, жамият тугатиш
жараѐнидаги “ minj n
lim
til ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ишлаб
чиқариш цехидан 2025 йил 6 мартдаги 06/03-01-сонли ижара шартномаси асосида
фойдаланиб келаѐтганлигини, у жамиятнинг 2022 йил 4 ноябрдан 2025 йил 4 ноябрга
қадар амал қиладиган рухсатномаси мавжуд бўлганлиги сабабли янгидан рухсатнома
олмаганликларини, “ minj n
lim
til ” масъулияти чекланган жамиятини
рухсатномасини амал қилиш муддати тугагач, жавобгар томонидан 2025 йил 5 ноябрда
1134324-сонли рухсатнома олинганлигини, аввал амалга оширилган тўловлар нотўғри
тўланганлигини билдириб, уларни қайтариш бўйича судга даъво аризаси
тайѐрланаѐтганлигини, жамият томонидан қонунчилик талаблари бузилмаганлигини
билдириб, даъво аризасини рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига
асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга
хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли “Махсус электрон тизим орқали рухсат
этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган 1- иловасидаги “Махсус
электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона” Низомнинг 53-банди олтинчи ҳатбошисига кўра, рухсат
беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши бўйича назорат амалга оширилаѐтганда,
ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида рухсат бериш тартиб-таомиллари
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қарор
қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиш ҳуқуқига
эгалиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси томонидан (текшириш
коди 888 224 414) “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармасининг 2025 йил 11
сентябрдаги 311-сонли буйруғига асосан жавобгар фаолиятида 2025 йилнинг 23 сентябрь
куни текшириш ўтказилган. Текшириш давомида жавобгар томонидан 2025 йил январ
ойидан 24 сентябрь кунига қадар 478 869 мерт куб табиий газ истеъмол қилинганлиги
аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги
86-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали руҳсат этиш
хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб таомиллари тўғрисида ягона
Низомнинг 5-иловаси, 1-бандида бир йилда 100 000 м2 ва ундан кўп табиий газдан
фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефт-газ объектлари (қурилмалари)да
қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ѐки техник жиҳатдан қайта
жихозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг
энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ѐқилғининг
муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиши кераклиги белгилаб берилган.
Текшириш давомида, жавобгар томонидан “Ўзэнергоинспекция”дан тегишли тартибда
хулоса олинмаганлиги яъни “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-иловаси, II-бўлим, 39банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги
86-сонли қарори талаблари бузилганлиги аниқланган. Текшириш якуни бўйича 2025 йил
23 сентябрда тузилган текшириш ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар
томонидан имзолашдан бош тортилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси
ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш
зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Қонун 52-моддасининг иккинчи қисми мазмунига
кўра фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш
ҳуқуқбузарлигини содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади.
Қонун 54-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жарималар миқдорлари амалга
ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда
муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади, учинчи
қисмига кўра, жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг
иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида
солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида
далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган
ҳуқуқбузар (бундан буѐн матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари
томонидан имзоланади. Қонуннинг 4-иловаси, II-бўлим, 39-бандига кўра, бир йилда 100
000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ҳамда технологик
нефть-газ объектларида (қурилмаларида) қўлланиладиган янгидан қурилган,
реконструкция қилинган ѐки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш
ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарининг энергия жиҳатидан
самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ѐқилғининг муқобил турларидан
фойдаланиш тўғрисидаги хулоса олмасдан фаолият билан шуғулланиш базавий ҳисоблаш
миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлиши белгиланган.
Шу боис даъвогар томонидан 2025 йил 29 сентябрдаги 246-сонли қарор билан жавобгар
Қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун унга
Қонуннинг 4-иловасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни
82 400 000 сўм миқдорида жарима солинган. Жавобгар томонидан 2025 йил 29 октябрдаги
292-сонли тўлов топшириқномасига асосан қарор билан қўлланилган жариманинг 41 200
000 сўм миқдоридаги маблағ тўлаб берилган, аммо жариманинг қолган қисми белгиланган
муддатда тўламаган. Гарчи суд мажлисида жавобгар вакили “ minj n
lim
til ”
масъулияти чекланган жамиятига қарашли ишлаб чиқариш цехидан 2025 йил 6 мартдаги
06/03-01-сонли ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаѐтганлигини, у ерда
хечқандай ўзгариш қилинмаганлигини, жамиятнинг 2022 йил 4 ноябрдан 2025 йил 4
ноябрга қадар амал қиладиган 046738-сонли рухсатномаси мавжуд бўлганлиги сабабли
янгидан рухсатнома олмаганликларини, “ minj n
lim
til ” масъулияти чекланган
жамиятини рухсатномасини амал қилиш муддати тугагач, жавобгар томонидан 2025 йил 5
ноябрда 1134324-сонли рухсатнома олинганлигини билдирган бўлсада, суд жавобгар
вакилининг ушбу важлари билан келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 579-моддасига асосан агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ижарага берувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиш учун махсус
рухсатнома (лицензия) асосида олган ҳуқуқлари ижарага олувчига берилиши мумкин
эмас.
Ушбу ҳолатда бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан
фойдаланадиганкорхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қрилмалари)да
қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ѐки техник жиҳатдан қайта
жихозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг
энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ѐқилғининг
муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиниши лозим бўлган фаолият тури
ҳисобланади. Шунингдек, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан Қонуннинг 52-моддасида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
200 баравари, яъни 82 400 000 сўм миқдорида жарима солиш тўғрисидаги 2025 йил 29
сентябрдаги 246-сонли қарори кучда. Баѐн этилганларга асосан жавобгарнинг Қонун
талабларини бузганлиги ва жаримани белгиланган муддатда ихтиѐрий равишда
тўламаганлиги
даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, иш
ҳужжатларидаги қарор, далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги
сабабли суд даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд харажатлари жавобгар ҳисобидан
ундирилиши лозим.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво аризаси талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 824 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм харажат ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 000 сўм жарима ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 824 000
сўм давлат божи ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда
кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
****