← Назад
Решение #2835116 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9043-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар
***га нисбатан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни, даъвогар
вакили Ҳ.Ҳамроев (ишончнома асосида) суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** (матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда “жавобгар” деб
юритилади)дан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги, жавобгар даъвогар
олдидаги мабуриятларини яъни ердан самарали фойдаланиш, 2025 йил 31
декабрь кунига қадар ўтган уч йил бўйича айланма солиқ ҳисоботларини қайта
топшириш ва солиқларни тўлаш мажбуриятини олганлигини, даъвогар эса
ижара шартномасини бекор қилиш талабидан воз кечишга келишганлиги,
ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида
2025 йил 10 декабрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида
тақдим қилинган. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида
тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган. Суд муҳокамаси
кунига қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги мажбурият тўлиқ
бажарилмаган, яъни низо бартараф қилинмаган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
18-моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.Раҳматова
2