← Назад
Решение #2835119 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7931-сонли иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 11 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, судья
ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар вакили И.Ачилов (2025 йил
5 февралдаги 06/204-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар "DIYORBEK- DURBEKDILBEK" FER ER XO‘J LIGIдан 12026375 сўм электр энергиясидан бўлган
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Зарбдор туман
электр таъминоти корхонаси биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар "DIYORBEK-DURBEK-DILBEK" FER ER XO‘J LIGI(кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 12026375 сўм электр энергиясидан
бўлган асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган
бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар
иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъво
талабини
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 1
январда 070924-сонли улгуржи (бюджет) истеъмолчиларга электр энергияси
етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мазкур шартноманинг 1-бандига
асосан “Таъминотчи”
корхона
“Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш,
“Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг IV бўлимида томонларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 4.2-бандига кўра
“Истеъмолчи”, яъни жавобгар фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Аммо, юқоридаги қонун нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгар, энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
бориш мажбуриятини олган бўлса-да, фойдаланилган электр энергияси учун
тўловни ўз вақтида амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартнома
шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 12026375 сўмлик электр
энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган
2025 йил 1 октябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида
ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига
биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвонинг
12026375 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгардан 12026375 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 412000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 326, 468-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
жавобгар "DIYORBEK-DURBEK-DILBEK" FER ER XO‘J LIGIдан 12026375 сўм
электр энергиясидан бўлган асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар "DIYORBEK-DURBEK-DILBEK" FER ER XO‘J LIGIдан
Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов