← Назад
Решение #2835128 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 631 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14510-сонли иш
Марғилон шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров
раислигида, Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, Тошлоқ туман
фермерлар кенгаши вакили И.Холматов (ишончномага асосан), даъвогар
раҳбари З.Мўйдинов (паспортга асосан), вакили А.Халилов (адвокатлик
ордерига асосан), жавобгар раҳбари Н.Шерматов (шахс гувоҳномасига
асосан) иштирокида, Тошлоқ туман фермерлар кенгаши даъвогар «Фар
Мақсудахон файз» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар « GRO POLIV
R DE” масъулияти чекланган жамиятидан 125 000 000 сўм асосий қарз,
62 500 000 сўм пеня, 16 000 000 сўм суғурта бадали ва 41 200 сўм почта
харажати ундириш ҳамда тарафлар ўртасида 2025 йил 2 апрель куни
тузилган 1/13/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш материалларига қараганда, даъвогар «Фар Мақсудахон файз»
фермер хўжалиги ва жавобгар « GRO POLIV R DE” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 2 апрелда №1/13/1 -сонли шартнома
(кейинги матнда шартнома деб кетилади) имзоланган бўлиб, унга кўра
жавобгар пудратчи даъвогар буюртмачига фермер хўжалиги фойдаланувида
бўлган 10 гектар пахта майдонида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш
технологиясини монтаж ишларини бажариб, монтаж ишлари якунлангандан
сўнг буюртмачига фойдаланишга топшириши белгиланган.
Шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ мазкур шартнома бўйича
бажариладиган ишлар қиймати 250 000 000 сўмни ташкил этиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига кўра мазкур
шартнома шартлари ва лойиҳа ҳужжатлари асосида технологияни жорий
қилиш ишларининг нархи аниқ бўлиб, буюртмачи томонидан 50 фоиз бўнак
(аванс) маблағи тўлаб берилгандан сўнг, пудратчи шартнома шартларини
бажаришга киришиши ва 45 кун муддатда ёки томчилаб суғориш
технологияси ўрнатиш учун ҳосил йилининг 15 май, ёмғирлатиб суғориш
технологияси ўрнатиш учун хосил йилининг 15 ноябрь кунидан
кечиктирмасдан қурилиш ишларини тўлиқ якунланишини таъминлаши
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 10.04.2025 йилдаги тўлов
топшириқномаси билан 125 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан шартномада белгиланган ишлар тўлиқ
бажарилмасдан қарздорликка йўл қўйган.
Тошлоқ туман фермерлар кенгаши даъвогар «Фар Мақсудахон файз»
фермер хўжалиги манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар « GRO
POLIV R DE” масъулияти чекланган жамиятидан 125 000 000 сўм асосий
қарздорликни, 62 500 000 сўм пеня, 16 000 000 сўм суғурта бадали ва 41 200
сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида фермерлар кенаши вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, жавобгарга 125
000 000 сўм ўтказиб берилганлиги, лекин жавобгар томонидан ишлар
охирига етказилмаганлигини маълум қилиб даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, ишлар
бажарилганлиги, лекин даъвогар томонидан тўсқинлик қилинганлиги
сабабли охирига етказилмаганлигини маълум қилиб, бажарилган ишлар
қиймати чегирилиб, қолган суммани тўлашга эътирози йўқлигини маълум
қилди.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб,
далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, лозим
даражада бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартномага кўра, жавобгар 10 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш
технологиясини ўрнатиш, даъвогар эса, тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандини 2-қисмида,
буюртмачи томонидан 50 фоиз аванс маблағи тўлаб берилганидан сўнг
пудратчи шартнома шартларини бажаришга кириши ва 45 кун муддатда ёки
томчилатиб суғориш технологиясини ҳосил йилининг 25-май кунидан
кечиктирмасдан тўлиқ якунлаши белгиланган.
Шартноманинг 7.1-бандига асосан, даъвогар томонидан 10.04.2025 йил
кунги 2-сонли тўлов топшириқномаси билан даъвогарнинг ҳисоб-рақамига
шартноманинг умумий суммасининг 50 фоизи 125 000 000 сўм миқдорида
пул маблағлари ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари бажарилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарзи 125 000 000 сўмни ташкил қилган.
Гарчи жавобгар вакили шартнома бўйича ишлар қилинганлиги, ховуз
қазиб геомеембрана билан қоланганлиги, ховуз атрофига бетон
қуйилганлигини ва бошқа ишлар қилинганлиги тўғрисида важ келтирган
бўлсада, тарафлар ўртасида тузилган шартномада монтаж ишлари тўлиқ
якунланиши ва ишлар топширилишига келишилган.
Бундай ҳолда, суд даъво талабининг жавобгардан 125 000 000 сўм
асосий қарз ундириш талаби асослидир.
Шунингдек даъвогар жавобгардан 2025 йил 25 май кунидан 25
сентябрь кунига қадар бўлган давр учун, шартнманинг 13.2-бандига кўра
62 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 13.2-бандида пудратчи буюртмачига мажбуриятларни
бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг
бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пеня
миқдори бажарилмаган ишларнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги
белгиланган.
Пеня миқдори 2025 йил 25 май кунидан 25 сентябрь кунигача, жами
120 кунга ҳисобланган бўлиб, 60 000 000 сўмни ташкил этади. (125
000 000Х0,4%Х120=60 000 000) Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан
2 500 000 сўм пеня ундириш қисми асоссиздир.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Бу ҳолатда суд тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада
бажарганликларини, даъвогар томонидан ўз вақтида судга мурожаат
этмаганлиги, бу эса пеня миқдорини ошишига олиб келганлигини инобатга
олиб пеняни 10 000 000 сўмгача камайтиришни лозим топади.
Гарчи даъвогар жавобгардан 16 000 000 сўм суғурта бадалини
ундиришни сўраган бўлсада, ушбу даъво талабини асослаб бермаган.
Ваҳоланки Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига
асосан Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида 2025 йил 2 апрелда
тузилган 1/13/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган
бўлсада, жавобгарга даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш таклифи
ва лойиҳаси юборилмаган (туман фермерлар кенгаши томонидан
огоҳлантириш хати юборилган). Ваҳоланки Фуқаролик кодекси 384моддасининг иккинчи қисмига кўра бир тараф шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан
кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик
муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Бу ҳолатда, суд даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш талаби
бўйича талабнома тартибига риоя қилинмаган деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвогар “Фар Мақсудахон файз” фермер хўжалиги фойдасига, жавобгар
« GRO POLIV R DE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 125 000
000 сўм асосий қарз,
10 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта
харажати ундиришни, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 апрелда тузилган
1/13/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талабини кўрмасдан
қолдиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топди.
Шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, жавобгар « GRO POLIV
R DE” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 3 720
000 сўм давлат божи ундиришни, туман фермерлар кенгаши даъволари
бўйича даъвогарлар давлат божидан озод этилганлиги сабабли даъво
талабининг асоссиз қисми бўйича тўланиши лозим бўлган давлат божини
ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 236, 631-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186,
259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Фар Мақсудахон файз» фермер хўжалиги фойдасига
жавобгар « GRO POLIV R DE” масъулияти чекланган жамиятидан
125 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг тарафлар ўртасида 2025 йил 2 апрелда тузилган
1/13/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талаби кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар « GRO POLIV R DE” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 3 720 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция ёки
олти ой муддат ичида кассация шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Акбаров