← Назад
Решение #2835133 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 11 декабрь
4-1505-2501/10095-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“DIYORBEK OMAD TRANS SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “STROY FARGONA INVES” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 62 000 000 сўм асосий қарз, 10 912 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, даъвогар вакили
И.Вахобов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“DIYORBEK OMAD TRANS SERVIS масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “STROY FARGONA INVES” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 62 000 000 сўм
асосий қарз, 10 912 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида суд кунига қадар жавобгар томонидан
қарздорлик бартараф қилинмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди..
Аввалги суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талабларини қисман тан
олиб, қарздорликни тўлаш учун муддат сўраган.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 6 май куни машина механизм хизмати бўйича 3-сонли шартнома
тузилган бўлиб, даъвогар ушбу шартномага асосан махсус машина-механизм
воситаларини ажратиши ва хизмати кўрсатиши, жавобгарга тўловларни ўз
вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга жами 112 000 000 сўмлик машина механизм хизмати кўрсатилган.
Даъвогар шартномада кўрсатилган мажбуриятни бажарган бўлса-да,
жавобгар томонидан белгиланган миқдорда тўловни амалга оширилмаганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 62 000 000 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 62 000 000 сўм асосий қарз, 10 912 000 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият шартномадан келиб чиққан.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Шунингдек, ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи
билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун
ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Мазкур қарздорлик даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд
мажлисларидаги тушунтиришлари, иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ
фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ исботини топади.
Шу сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 62 000 000 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар шартномавий мажбуриятларни
ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, унинг ҳисобидан 10 912 000 сўм
пеня ундириш талаби қўйилган.
Ушбу даъво талабини муҳокама қилишда, қуйидагиларга асосланди.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги тўғрисидаги
Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмида “Етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди” – деб белгиланган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга
нисбатан 10 912 000 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш ҳужжатларидаги
ҳисоб китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу боисдан пеня ундириш
ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт” - деб тушунтириш берилган. Мазкур
Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, деб
тушунтириш берилган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосан суд, тарафларнинг мажбуриятларни
бажариш даражасини, даъвогарнинг судга даъво билан кеч мурожаат
қилганлиги, пеня суммасининг сунъий ошишига олиб келганлигини инобатга
олиб, пеня суммасини адолатли миқдорини белгилашни, пеня суммасини
камайтиришни
ва
жавобгар
ҳисобидан
даъвогар
фойдасига
5 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ушбу моддага асосан суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 62 000 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня,
1 458 240 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда
даъвогарнинг аризасига асосан ортиқча тўланган 1760 сўм давлат божини
қайтаришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “STROY FARGONA INVES” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “DIYORBEK OMAD TRANS SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 62 000 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня,
1 458 240 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар “DIYORBEK OMAD TRANS SERVIS” масъулияти чекланган
жамияти томонидан ортиқча тўланган 1760 сўм давлат божи унинг аризасига
асосан қайтарилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
беришга ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Риштон тумани
2025 йил 11 декабрь 4-1505-2501/10095-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
DIYORBEK OMAD TRANS SERVIS масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “STROY FARGONA INVES” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 62 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни, даъвогар вакили И.Вахобов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “STROY FARGONA INVES” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “DIYORBEK OMAD TRANS SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 62 000 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня,
1 458 240 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар “DIYORBEK OMAD TRANS SERVIS” масъулияти чекланган
жамияти томонидан ортиқча тўланган 1760 сўм давлат божи унинг аризасига
асосан қайтарилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
беришга ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев