Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4047 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Шофиркон Баҳроми Хайрилло
Source ID 7e5406d4-4108-4c48-9e1b-831e620f964b Claim ID PDF Hash 128ae83e1c92e49f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 223-моддаси ФКнинг 223 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4057-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 11 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили С.Хўжаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Шофиркон Баҳроми Хайрилло” фермер хўжалигидан 40 127 852 сўм асосий қарз, 4 641 844,84 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Шофиркон Баҳроми Хайрилло” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 40 127 852 сўм асосий қарз, 4 641 844,84 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар қарздорликни қисман бартараф этганлигини билдириб, бу ҳақидаги маълумотномани судга тақдим қилди ҳамда даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январда электр энергиясидан фойдаланиш юзасидан 100692-сонли шартнома имзоланган. ФКнинг 223-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 1-бандига кўра, “корхона” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчи келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга шартномада кўрсатилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаслиги яъни, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 40 127 852 сўм қарздорлик келиб чиққан. Қарздорликни тўлаш юзасидан даъвогар юборган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 40 127 852 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 40 127 852 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлган ва 2025 йил 11 декабрь ҳолатида мазкур қарздорлик қисман бартараф этилган. Шу сабабли асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талаб қисман қаноатлантирилиши керак. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 4 641 844,84 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-банди тўртинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ҳамда тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 24 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига даъвогарнинг ҳам ҳиссаси борлигини (ўз вақтида судга мурожаат қилмаган) инобатга олиб, даъво аризасида талаб қилинган пеняни 696 270 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Шофиркон Баҳроми Хайрилло” фермер хўжалигидан: - даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 33 288 422 сўм асосий қарз, 696 270 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 895 394 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.Набиев