Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1750 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dedaaebb-cd9a-40a2-acb6-ab4dfff62909 Claim ID PDF Hash a79f3f0c1ef95e70... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1750-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 11 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “Q `rg` nt d n m sul tl ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар- “K `kl m k `rk m umid d l si” фермер хўжалигидан 108 683 938,05 сўм асосий қарз, 54 341 969,02 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили- А.Хонкелдиев(2025 йил 14 октябрдаги 01/16-234-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Q `rg` nt d n m sul tl ri” акциядорлик жасияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “K `kl m k `rk m umid d l si” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) га нисбатан 108 683 938,05 сўм асосий қарз, 54 341 969,02 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатувлар бериб, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 20 сентябрда 236-сонли шартномага асосан жавобгарга умумий қиймати 108 683 938,05 сўмлик уруғлик буғдой етказиб берган бўлсада, жавобгар тўловни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйганлигини баён этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 20 сентябрда 236-сонли “Бошоқли дон уруғлиги харид қилиш бўйича шартнома” тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосили учун 39,2 тонна бошоқли дон уруғлигини топшириш, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандида, жавобгар уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга электрон тасдиқланган 2021 йил 29 сентябрдаги 000999-сонли ҳисобварақ-фактура билан умумий қиймати 16 136 595,96 сўмлик, 2021 йил 1 октябрдаги 000730-сонли ҳисобварақфактура билан умумий қиймати 11 022 265 сўмлик, 000817-сонли ҳисобварақфактура билан умумий қиймати 21 061 946,59 сўмлик, 001108-сонли ҳисобварақ-фактура билан умумий қиймати 41 834 578,50 сўмлик, 001156сонли ҳисобварақ-фактура билан умумий қиймати 7 606 287 сўмлик, 2021 йил 1 декабрдаги 002091-сонли ҳисобварақ-фактура билан умумий қиймати 6 613 359 сўмлик, 002090-сонли ҳисобварақ-фактура билан умумий қиймати 4 408 906 сўмлик уруғлик буғдой етказиб берилган. Жавобгар зиммасига олган шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган уруғлик буғдойи учун тўловларни амалга оширмасдан 108 683 938,05 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга уруғлик буғдойи учун тўловларни амалга ошириш юзасидан талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб аталади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 108 683 938,05 сўм асосий қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома, уруғлик буғдой маҳсулотини транспортда ташиб кетиш ҳақидаги ҳисобот(транспорт юк хати), даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг тушунтиришлари билан тўлиқ ўз исботини топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 54 341 969,02 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан талаб этилган пеня суммаси ҳисоб-китоби ўрганилганда, пеня ҳисоб-китоби тўғри ҳисобланганлиги аниқланди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида, шартномага мувофиқ етказиб берилган уруғлик ҳақини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун жавобгар даъвогарга уни қийматини 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пеня суммаси уруғлик қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак, деб белгиланган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторларнинг манфаатларини эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишлари, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий ахволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб 7 607 875,66 сўм миқдорида пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари асосли эканлиги, қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 108 683 938,05 сўм асосий қарз, 7 607 875,66 сўм пеня, 3 261 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 180-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “Q `rg` nt d n m sul tl ri” акциядорлик жамиятининг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- “K `kl m k `rk m umid d l si” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар- “Q `rg` nt d n m sul tl ri” акциядорлик жамияти фойдасига 108 683 938,05 сўм асосий қарз, 7 607 875,66 сўм пеня, 3 261 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков 4-1706-2501/1750-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 11 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “Q `rg` nt d n m sul tl ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар- “K `kl m k `rk m umid d l si” фермер хўжалигидан 108 683 938,05 сўм асосий қарз, 54 341 969,02 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили- А.Хонкелдиев(2025 йил 14 октябрдаги 01/16-234-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 180моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “Q `rg` nt d n m sul tl ri” акциядорлик жамиятининг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- “K `kl m k `rk m umid d l si” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар- “Q `rg` nt d n m sul tl ri” акциядорлик жамияти фойдасига 108 683 938,05 сўм асосий қарз, 7 607 875,66 сўм пеня, 3 261 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков