← Назад
Решение #2835174 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 11 декабрь
4-1505-2501/10210-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Риштон туман прокурорининг “F rg’ n hududi
l ktr t rm ql ri
k rx n si” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “ ANDIGON DURI
GAV ARI” хусусий корхонаси ҳисобидан 11 637 756 сўм муддати ўтган қарз
ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, тарафлардан Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов,
даъвогар вакили Ж.Қамбаров (2025 йил 3- январь кунидаги 01-14-70
ишончнома асосида) ҳамда жавобгар раҳбари Ш.Комилов(паспорт
асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Риштон туман прокурори (бундан буён матнда прокуратура деб
юритилади) “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, “ ANDIGON DURI GAV ARI” хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 11 637 756 сўм
муддати ўтган қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Прокуратура вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш
бериб, ҳозирги кунда электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларни
бартараф этиш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар
амалга оширилаётганлигини, бу борада олиб борилган ишлар натижасида,
жавобгарнинг ҳам қарзи мавжудлиги аниқланганлигини, даъвогар томонидан
жавобгарга қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини баён этиб, даъво аризани
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, электр ҳисоблагич
кўрсатгичларига мувофиқ қарздорлик ҳисобланганлигини, жавобгарга
талабнома юборилган бўлсада, оқибатсиз қолдирилганлигини баён этиб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво ариза бўйича тушунтириш бериб,
ҳақиқатдан ҳам электр энергиясидан фойдаланилганлигини, электр
энергиясидан қарздорлик мавжудлигини, қарздорлик бўйича тез кунларда
тўловларни амалга оширишини билдириб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафларнинг суд мажлисида берган
кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр
таъминоти бўйича шартнома имзоланган бўлиб, шартнома шартларига кўра,
даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз
навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ
тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
3.3, 3.6 ва 3.12-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган электр
энергияси учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга
оширмаган, натижада, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг
фойдаланилган электр энергияси учун 11 637 756 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли,
даъвогар прокуратура орқали судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 11 637 756 сўм муддати ўтган қарз ва суд харажатларини
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг 11 637 756 сўм
қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб
маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан муддати ўтган қарзни
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 11 637 756 сўм муддати ўтган қарз ва 41 200
сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига ишни судда кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини
ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ANDIGON DURI GAV ARI” хусусий корхонаси ҳисобидан
даъвогар “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти
фойдасига 11 637 756 сўм муддати ўтган қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “ ANDIGON DURI GAV ARI” хусусий корхонаси ҳисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев