Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8436 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 50c41205-b7bc-4f39-b050-5f84a23eb36c Claim ID PDF Hash 5e9bf3917134dc25... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****- сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон тумани 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котибалигида, аризачи – ****солиқ бошқармасининг жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили- **** (ишончнома асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ****масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ****солиқ бошқармасидан (бундан буён матнда “солиқ инспекцияси” деб юритилади) солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Жавобгарга солиқ тўловчи юридик шахснинг гувоҳномасида кўрсатилган, рўйхатдан ўтган манзилига юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шартлиги, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почтаманзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлиши тўғрисида хабарнома юборилган. Лекин лозим бўлган ҳужжатлар белгиланган муддатда солиқ инспекциясига тақдим этилмаган. Шу сабабли, солиқ инспекцияси Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 220-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, солиқ тўловчи юридик шахснинг гувоҳномасида кўрсатилган, рўйхатдан ўтган манзилига юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шартлиги, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлиши тўғрисида хабарнома юборилган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб - рақами бўйича операциялар 10 кунлик муддатга тўхтатилган. Жавобгарга солиқ органи томонидан жавобгарнинг банкдаги ҳисоб - рақами бўйича операциялар 10 кунлик муддатга тўхтатилганлиги, жавобгарнинг манзили ўзгарганлиги ёки унинг манзилда йўқлигининг бошқа сабаблари тўғрисида маълумот бериш ҳақида ҳабарнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур ҳабарнома талаблари 10 кундан кўпроқ муддат ичида эътиборсиз қолдирилганлиги боис, аризачи иқтисодий судга мурожаат қилган. Солиқ кодексининг 111-моддаси 1-қисмига кўра, Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Мазкур модданинг 3-қисми, 4-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин Бундан кўринадики, аризачининг талаби асосли ва суд аризачининг талабларини қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси 19бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини ва иш электрон тарзда шаклланганлигини инобатга олиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан суд харажатларини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 215-217, 220, 222 - моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ****солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) чиқиш қисми тегишли аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг ****солиқ бошқармаси томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****