Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7953 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID ae1ddf54-783c-42e1-98f7-2a2b8f8b32fa Claim ID PDF Hash a4e45d2457788c28... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7953-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 11 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар Зомин туман ҳокимлиги қошидаги Ободонлаштириш бошқармасидан 2 695 301 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Зомин туман ҳокимлиги қошидаги Ободонлаштириш бошқармаси (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 2 695 301 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 1 январда 071125-сонли улгуржи (бюджет) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 1-бандига асосан “Таъминотчи” корхона “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг IV бўлимида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 4.2-бандига кўра “Истеъмолчи”, яъни жавобгар фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Аммо, юқоридаги қонун нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгар, энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлса-да, фойдаланилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2 695 301 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2025 йил 1 октябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27моддасига асосан электр энергияси истеъмолчилари электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши кўрсатилган. Даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, даъво аризаси судга тақдим қилингандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлигини маълум қилган. Суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлиги сабабли, даъвони рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини рад этишни, даъвогар фойдасига жавобгардан 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333, 468-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар Зомин туман ҳокимлиги қошидаги Ободонлаштириш бошқармасидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Зомин туман ҳокимлиги қошидаги Ободонлаштириш бошқармасидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов