Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/4128 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0741ad08-31e5-4332-8a3a-67bf9cd9d97c Claim ID PDF Hash fee5c120b7b90ff6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 42-моддаси ИПК 42 law
ИПКнинг 171-моддаси ИПКнинг 171 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
онун 5-моддаси онун 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4128-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Усманов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 11 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, аризачи “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакили Н.Сувонов (ишончномага асосан) ва муваққат бошқарувчи З.Холмуродованинг иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ажримига нисбатан “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан келтирилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, қарздор “Z rin F zull vn ” фермер хўжалиги(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда ажримни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи суд муҳокамасига қадар кредиторлар йиғилишини ўтказмаганлигини, кредиторларга бу тўғрисида эълон берганлигини, бу бир ой бўлиши лозимлигини, бироқ суднинг ажримини кеч олганлигини, кузатув тартиб таомилида харажатлар қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўради. 2 Тегишли тарзда хабардор этилган бўлса-да қарздор вакили суд мажлисида иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 274-моддаси учинчи қисмига асосан ишни уларнинг йўқлигида кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган важлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил йил 6 ноябрдаги ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Судлов ҳайъати аризачининг апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди. Аризада ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 февралдаги 4-1805-2402/141-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 97.038.897 сўм асосий қарз ва 34.000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилган. Шундан сўнг, аризачи қарздордан қарздорликни бартараф қилиш учун талаб юборилган. Бироқ, қарздор томонидан қисман тўловлар бажарилиб, 2025 йил 3 октябрь ҳолатига кўра 86.926.000 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Шу боис, аризачи қарздорга нисбатан иқтисодий судга қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, иқтисодий иш хужжатларида суднинг аризани қабул қилиш, ишни кўришга тайёраш ва тайинлаш тўғрисида ажрими тарафларга гибрит почта тизими орқали юборилган. Иш ҳужжатларида (20-21саҳифасида) аризачига гибрит почта орқали 2025 йил 10 октябрь куни соат 19:00да, қарздорга 2025 йил 10 октябрь куни соат 19:00да етказилган. Шунингдек, муваққат бошқарувчи З.Холмуродова суднинг юқоридаги ажримини тилхат орқали қабул қилиб олган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради деб тушунтириш берилган. 3 ИПКнинг 42-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида ариза бериш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Кодексда ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, ИПКнинг 171-моддаси суд муҳокамасини кейинга қолдириш учун асослар келтирилган. Суд муҳокамасида аризачи вакили ва муваққат бошқарувчи ишни кўриш куни ва вақти тўғрисида хабардорлигини билдиришиб, ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим қилинганлиги ҳақидаги важ келтирган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида улар томонидан судга ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилганлиги мавжуд эмас. Аризачи томонидан апелляция шикоятига 06.11.2025 йилдаги муваққат бошқарувчи З.Холмуродованинг ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси илова қилинган, бироқ мазкур илтимоснома судга тақдим этилганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас ёки аризачи томонидан тақдим этилмади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Судлов ҳайъати эътироф этадики, биринчи инстанция суди даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун аризачи томонидан олдиндан давлат божи тўланмаган. “Давлат божи тўғрисида”ги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “д” кичик бандига кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан - биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланиши белгиланган. Юқоридаги Қонун 5-моддаси биринчи қисми 2-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш давлат божи ундириш объекти бўлиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириб, аризачи томонидан шикоят учун тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, аризачи ҳисобидан апелляция 4 шикоятини кўриш билан боғлиқ республика бюджетига 618.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 278, 281-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати қарор қ и л а д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан шикоят учун тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан апелляция шикоятини кўриш билан боғлиқ республика бюджетига 618.000 сўм давлат божи ундирилсин. Иш бўйича ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи Д.Рахимов Судьялар Ҳ.Турсунов Н.Хўжақулов