← Назад
Решение #2835193 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 93 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 94 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 98 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2902-сонли иш
ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
А Ж Р И МИ
(даъвони таъминлаш тўғрисида)
Қўрғонтепа тумани
2024 йил 4 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков
даъвогар- “ vt s n t
gr lizing” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар- “K l j k
g`du gulsh ni” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар
ўртасида тузилган 2024 йил 1 апрелдаги 10/2024/010-сонли лизинг
шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгарга берилган 1 дона “Osirius 32 4 м
ярим осма” русумли, шасси (завод) рақами 0807218129 бўлган дискли боронани
даъвогарга қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича 1 дона “Osirius 32 4 м
ярим осма” русумли, шасси (завод) рақами 0807218129 бўлган дискли боронани
хатлаб, даъвони таъминлаш чорасини кўриш тўғрисидаги аризаси билин
танишиб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар- “ vt s n t gr lizing” масъулияти чекланган жамияти судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “K l j k g`du gulsh ni” фермер
хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 1 апрелдаги
10/2024/010-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгарга
берилган 1 дона “Osirius 32 4 м ярим осма” русумли, шасси (завод) рақами
0807218129 бўлган дискли боронани даъвогарга қайтариш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича судга ариза тақдим этиб, жавобгарга берилган 1 дона “Osirius
32 4 м ярим осма” русумли, шасси (завод) рақами 0807218129 бўлган дискли
боронани хатлаб, даъвони таъминлаш чорасини кўришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
93-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвони таъминлашга, агар шундай
чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд
бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
Давлат фойдасига мулкий ундириш билан боғлиқ ишлар бўйича суд
даъвогарнинг аризасига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
94-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ, жавобгарга тегишли молмулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш даъвони таъминлаш чораси
бўлиши мумкин.
Даъвогар томонидан даъвони таъминлаш аризасига далил сифатида
жавобгар ҳозирга қадар хам тўловларни амалга оширмасдан суд қарорлари
ижросини таъминламай келаётганлигини ва даъво аризаси суддда кўрилгунига
қадар лизинг объектини техник носохз холатига келтириб қўйиши
мумкинлигини ва уни бегоналаштириб юбориши мумкинлигини маълум
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 98-моддасига
асосан, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш
учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади. Даъвони таъминлаш
чораларини ижро этиш мажбурияти суд томонидан зиммасига юклатилган
шахсга даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этмаганлик учун ушбу
Кодекснинг 14-бобида белгиланган тартибда суд жаримаси солинади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг аризасида баён
қилинган даъвони таъминлаш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиб, уни
қаноатлантиришни ҳамда даъвони таъминлаш чораси сифатида жавобгарга
тегишли бўлган 1 дона “Osirius 32 4 м ярим осма” русумли, шасси (завод)
рақами 0807218129 бўлган дискли боронани хатлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 93, 94, 96,
98-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Иқтисодий иш суд муҳокамасида кўриб чиқилиб, иқтисодий низо судда
мазмунан ҳал қилингунга қадар:
жавобгар- “K l j k
g`du gulsh ni” фермер хўжалигига лизинг
шартномасига асосан берилган 1 дона “Osirius 32 4 м ярим осма” русумли,
шасси (завод) рақами 0807218129 бўлган дискли борона хатлансин.
Ажримни ижро этиш Жалақудуқ тумани ИИБ ЙХХБ ва Мажбурий ижро
бюроси Жалақудуқ туман бўлимига юклатилсин.
Ажрим ижроси юзасидан мазкур судга маълумот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 98-моддаси
иккинчи қисмига асосан даъвони таъминлаш чораларини ижро этиш
мажбурияти суд томонидан зиммасига юклатилган шахсга даъвони
таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этмаганлик учун ушбу Кодекснинг 14бобида белгиланган тартибда суд жаримаси солинишига сабаб бўлади.
Ушбу ажримдан норози тараф Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
Н.М.Ахматбеков