Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9101 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 06aa2345-d80d-47b4-b5d9-e1bf2e5866fc Claim ID PDF Hash 29f54a07a664b5be... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9101-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 11 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, аризачи **** инспекциясининг жавобгар **** хусусий корхонасига нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Шаропов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи **** инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар **** хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2024 йил 22 февралдаги №228685-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 (олти) ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан суд мажлисига қадар аризада кўрсатилган қонун бузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф қилинганлигини инобатга олиб иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисига қадар аризада кўрсатилган қонун бузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф қилинганлигини инобатга олиб аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари эшитиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан жавобгарга нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун беш йил муддатга 2024 йил 22 февралдаги №228685-сонли лицензия берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан жавобгарга қарашли Бухоро шаҳри, Когон шоссеси кўчасида фаолият олиб бораётган автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шахобчасида 2025 йил 2 август куни хатлов ўтказилган. Хатлов жараёнида мазкур АГТШ ҳудудида ўрнатилган сиғимнинг паспорти ва техник меъёрий ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, додимларнинг даврий йўриқнома ва билим савиясини текшириш имтиҳонлари ўтказилмаганлиги, АГТШ ҳудудида ўрнатилган икки дона сиғимлар лойиҳа асосида изоляция қилган ҳолда ер остига кўмилмаганлиги ва қонунчилик талабига кўра техноген хавф юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда маълумотнома тузилган. Аризачи мазкур қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва белгиланган муддатда ахборот тақдим қилиш тўғрисида жавобгарга 2025 йил 7 августдаги кўрсатма хати берилган, бироқ ушбу кўрсатма хати ижроси таъминланмаган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Бухоро ҳудудий бошқармасининг аризачига йўллаган 2025 йил 24 октябрдаги 03/25-142-сонли хатида жавобгар томонидан хатлов жараёни аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бартараф қилинмаганлиги сабабли тегишли қонуний чора кўриш сўралган. Шу сабабли аризачи жавобгарга нисбатан аризада кўрсатилган талаб билан судга мурожаат қилган. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса - суд томонидан амалга оширилади. Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар томонидан иш судда кўрилган кунга қадар аризада кўрсатилган қонун бузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф қилинган, бу ҳолат аризачи ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Бухоро ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотлар ва уни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 222-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида ёки билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади. Бинобарин, суд мазкур ҳолатда жавобгар томонидан аризада кўрсатилган қонун бузилиш ҳолатлари бартараф қилинганлиги ва лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туришга асос бўладиган ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра суд жавобгардан аризачи фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ундиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги 2 Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар **** хусусий корхонасидан аризачи **** инспекцияси фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья И.Юлдашев 3