Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21712 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 244956eb-a0b3-4ed7-a621-68f46ce56edc Claim ID PDF Hash 8aea4ba37e3cbc4e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 736-моддаси Ушбу Кодекс 736 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21712-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.Очилдиев (ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ТИФ «ФФФФФФ» манфаатини кўзлаб жавобгар «ФФФФФФ» МЧЖ ва қўшимча жавобгар «ФФФФФФ» МЧЖдан 52 924 000 сўм тўловларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар акциядорлик тижорат ТИФ «ФФФФФФ» (бундан буён матнда Банк деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар «ФФФФФФ» МЧЖ ва қўшимча жавобгар «ФФФФФФ» МЧЖдан 38 384 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 14 540 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи жами 52 924 000 сўм тўловларни ва суд харажатларини ундириш, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, судга маълумотнома тақдим қилиб, судга даъво аризаси тақдим қилингандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф илинганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими ва суд чақирув қоғозлари жавобгарларга кредит шартномасида кўрсатилган ҳамда қўшимча равишда улар давлат рўйхатига олинган манзилларига почта алоқа хизмати орқали юборилган. Жавобгарлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128–моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошига асосан иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса. Суд ушбу қонун талабида асосланиб жавобгарларни огоҳлантириш чоралари кўрилгани учун ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. 2 Иш материалларига қараганда, Банк ва қарз олувчи «ФФФФФФ» МЧЖ ўртасида 2021 йил 23 декабрь куни 5/2021-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра қарздорга 84 ой муддатга, йиллик 14 фоиз тўлаш шарти билан антифриз ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш учун 400 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Қарз олувчи кредит қарзини кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Банк, қарз олувчи ва кафил - қўшимча жавобгар ўртасида “Кафиллик шартномаси” тузилган. Кафиллик шартномасининг 1-бандида кафиллик суммаси 400 000 000 сўм этиб, 2-бандида қарз олувчи кредитни ўз вақтида қарзни қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганида ёки лозим даражада бажармаганида кафил кредит шартномаси бўйича ва у юзасидан вужудга келган қарздорнинг кредитор олдидаги қарзларини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Жавобгар кредит маблағини қайтариш жадвалидаги муддатларни бузганлиги, Банк талабномасига жавобгарлар жавоб бермагани ҳамда жавобгарларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағини мемориал ордер орқали ундириш имконияти бўлмагани учун даъвогар Банк судга даъво аризасини киритган. Тарафлар ўртасидаги низо юқорида келтирилган кредит ва кафиллик шартномаларидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (кейинлалик матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, деб белгиланган. ФК 238-моддаси талабларига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт”, деб белгиланган. Ушбу Кодекснинг 736-моддасининг иккинчи қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли”, деган қоида ўрнатилган. ФК 259-моддасининг биринчи қисмига асосан мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин. ФК 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 29-бандидаги тўртинчи хат бошида “Кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ёки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмас. Кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари керак”, деган тушунтиришлар берилган. Қонунда кредит шартномалари бўйича ҳамда тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасида қўшимча жавобгар кафилнинг субсидиар жавобгарлиги белгиланмагани учун суд асосий жавобгар ҳамда кафилдан солидар тартибда 38 384 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 14 540 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилинган 23.12.2025 йилдаги маълумотномасида даъво аризасида кўрсатилган 38 384 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 14 540 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланганлиги кўрсатилган. Шу боис, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниши лозим бўлади. ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгардан республика бюджетига 1 058 480 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар ТИФ «ФФФФФФ» фойдасига жавобгар «ФФФФФФ» МЧЖдан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ФФФФФФ» МЧЖдан республика бюджетига 1 058 480 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи Х.Жамолиддинов