Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21662 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b48b9d79-01bc-400a-bb43-539d19ea3db1 Claim ID PDF Hash 08a7be19a3664356... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/21662-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият раҳбари У.Арипжанов, жавобгар жамият раҳбари Н.Хакимова, вакили Э.Атаханов (ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятидан жами 15 550 000 сўм пул маблағи ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «*********************************» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*********************************» масъулияти чекланган жамият (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15 550 000 сўм пул маблағи ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, «*********************************» масъулияти чекланган жамиятнинг микроқарз ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъвоси бўйича даъво қаноатлантирилиб, қарздорлик суммасини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш белгилангани, мазкур суднинг қарорига асосан, МИБ Тошлоқ туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ундириш гаров мулки бўлган Дамас ва Лабо автомобилларига қаратилгани, ушбу автомобиллар жарима майдонига жойлаштирилгани, Дамас автомобили 13.12.2024 йилдан 10.10.2025 йилга қадар, Лада автомобили 12.12.2024 йилдан 10.10.2025 йилга қадар жарима майдонидан сақлангани, ушбу автомобиллар сақлов суммаси жами 15 550 000 сўмни ташкил этиши, жавобгар томонидан ушбу суммалар тўлаб берилмаганини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво аризаси бўйича эътироз билдиришиб, ёзма фикрнома тақдим этишиб, 15 550 000 сўм ундириш талаби асоссиз эканлиги, даъвогар Мажбурий ижро бошқармаси билан шартнома тузганлиги, ушбу шартномага кўра, кўрсатилган хизматлар учун МИБ ташкилоти ҳақ тўлаши, даъвогарни олдида хеч қандай мажбуриятлари йўқлигини билдиришиб, даъво аризасини рад қилишни сўрадилар. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, «*********************************» масъулияти чекланган жамиятнинг микроқарз ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъвоси бўйича даъво қаноатлантирилиб, қарздорлик суммасини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш белгиланган. Мазкур суднинг қарорига асосан, МИБ Тошлоқ туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ундирув гаров мулки бўлган Дамас ва Лабо автомобилларига қаратилган ва ушбу автомобиллар жарима майдонига жойлаштирилган. Дамас автомобили 13.12.2024 йилдан 10.10.2025 йилга қадар, Лада автомобили 12.12.2024 йилдан 10.10.2025 йилга қадар жарима майдонидан сақланган. Даъвогар ушбу автомобилларни сақлов суммаси жами 15 550 000 сўмни жавобгардан ундиришни сўраб, судга даъво ариза киритган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти ва МИБ Фарғона вилоят бошқармаси ўртасида 2025 йил 7 январь кунги 55сонли суд ва бошқа ваколатли органларнинг қарорларига асосан хатланиб, банд солинган ва олиб қўйилган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1.бандига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига бўйича Ижрочи Буюртмачининг топшириғига кўра, мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган хизматларни бажариш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. 1.2. Буюртмачининг топшириғига кўра, хатланган ва олиб қўйилган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатади, деб белгиланган. Мазкур шартнома суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминловчи ваколатли давлат ташкилоти ва даъвогар ўртасидаги муносабатларни, мажбуриятларни, сақлов бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш тартибини белгилайди. Жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти билан суд ҳужжатлари бўйича хатланган, банд солинган ва олиб қўйилган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатилиши бўйича шартнома тузмаган ва ўз зиммасига ҳеч қандай мажбурият олмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиқиб ва ишдаги ҳужжатларга асосланган ҳолда, даъвогарнинг жавобгардан 15 550 000 сўм ундириш учун ҳуқуқий асослари етарли эмас деб ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар аризасига кўра тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/21662-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият раҳбари У.Арипжанов, жавобгар жамият раҳбари Н.Хакимова, вакили Э.Атаханов (ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятидан жами 15 550 000 сўм пул маблағи ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С. Махмудова