Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10107 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый K st Lin H lding
Source ID e171f309-6ef3-4c4e-a308-fac658ac396f Claim ID PDF Hash cdf6a361ab0a4db6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 11 декабрь 4-1505-2501/10107-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилояти фермерлар кенгашининг “Фахриддин Улуғбек Саховати” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “K st Lin H lding” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 176 264 836 сўм асосий қарз, 8 108 190 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни жавобгар вакили Б.Усманов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона вилояти фермерлар кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) “Фахриддин Улуғбек Саховати” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “K st Lin H lding” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 176 264 836 сўм асосий қарз, 8 108 190 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган кенгаш, даъвогар суд мажлисига келмади.Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, далилларни баҳолаб қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 18 февраль кунида №46506 сонли ва 2025 йил 14 март кунида №86827-сонли фьючерс шартномалари тузилган. Мазкур шартномаларни 3.2-бандига асосан жавобгарга нисбатан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 176 264 836 сўм қарздорлик ҳисобланган. Кенгаш судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 176 264 836 сўм асосий қарз, 8 108 190 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кенгаш даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 18 февраль кунидаги №46506 сонли ва 2025 йил 14 март кунидаги №86827-сонли фьючерс шартномалари бўйича даъвогар топширган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан жавобгарга нисбатан 176 264 836 сўм хақдорлик ҳисоблаган. Бироқ, ишдаги ҳужжатларга кўра жавобгарни даъвогар олдида 2025 йил 18 февраль кунидаги №46506 сонли ва 2025 йил 14 март кунидаги №86827 сонли фьючерс шартномалари бўйича топширган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қарздорлиги мавжуд эмас, мазкур ҳолат иш ҳужжатларидани ҳисобварақфактуралар, тўлов топшириқномалари билан тасдиқланади. Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 176 264 836 сўм асосий қарзни ундириш талабини асоссиз деб топиб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Шунингдек, кенгаш даъво аризасида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 108 190 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд, кенгашнинг 176 264 836 сўм асосий қарз ундириш талабини асоссиз деб топганлиги боис, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 108 190 сўм пеня ундириш хақидаги даъво талабини ҳам рад этишни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъво аризаси кенгаш томонидан тақдим этилган, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми ўн саккизинчи бандига ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрь кунидаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” қарорининг 17-бандига асосан кенгаш фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, даъво аризасининг қаноатлантириш рад этилганлиги боис, ҳисобланиши лозим бўлган 3 687 460,52 сўм давлат божини ундирмасликни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати “Фахриддин Улуғбек Саховати” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 11 декабрь 4-1505-2501/10107-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилояти фермерлар кенгашининг “Фахриддин Улуғбек Саховати” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “K st Lin H lding” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 176 264 836 сўм асосий қарз, 8 108 190 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни жавобгар вакили Б.Усманов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати “Фахриддин Улуғбек Саховати” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев