← Назад
Решение #2835273 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 911 символов
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
***** тумани
2025 йил 11 декабрь
***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ****
(2025 йил 9 июлдаги 01-08/1667-сонли ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси ***** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *****
АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан
муддати келмаган кредит қарзи 1 125 000 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи
73 850 000 сўм, жами бўлиб 1 198 850 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ва
банк томонидан тўланган почта ҳаражатларини ундириш, ундирувни жавобгар
***** масъулияти чекланган жамиятига тегишли ***** вилояти ***** тумани
*****уйда жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа
енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат
кўрсатиш
биноси
БЛОК
“D”
№7-сонли
ва
БЛОК
“D”
№8-сонли савдо дўконларини ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш
ҳуқуқи билан биргаликда қаратиш ҳамда гаров мулкини реализация баҳосини
белгилаб бериш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
***** туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***** вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ***** АТБнинг
манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ***** туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *****
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати келмаган кредит қарзи 1 125 000 000
сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 73 850 000 сўм, жами бўлиб 1 198 850 000 сўм
миқдоридаги қарздорликни ва банк томонидан тўланган почта ҳаражатларини
ундириш, ундирувни жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятига
тегишли ***** вилояти ***** тумани *****уйда жойлашган “Тўқимачилик
маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат кўрсатиш биноси БЛОК “D” №7сонли ва БЛОК “D” №8-сонли савдо дўконларини ердан ижара ҳуқуқи асосида
фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратиш ҳамда гаров мулкини
реализация баҳосини белгилаб беришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
1
Палата ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Иш ҳужжатларида Палата ва жавобгар суднинг суд муҳокамаси вақти
ва жойи ҳақидаги ажримини олганлигини тасдиқловчи гибрид почта
маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин”.
Шу сабабли, суд ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
даъво аризасидаги важларни такрорлаб, мавжуд қарздорлик бўйича жавобгар
томонидан даъво ариза судга тақдим этилганидан сўнг ҳам тўловлар амалга
оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси биринчи
қисмида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун
шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш
эркинлигини кафолатлаши қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва иккинчи тарафдан
жавобгар ўртасида 2025 йил 21 апрелда 176-сонли кредит шартномаси (матнда
2
“шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 2.1.-2.5.-бандларига
кўра, даъвогар 1 125 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ажратишни ва
қарз олувчи олинган пул суммасини фоизлар билан қайтаришни ўз зиммасига
олади.
Ажратилган кредитнинг қайтарилиши таъминоти сифатида ипотека
шартномасига кўра жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятига тегишли
***** вилояти ***** тумани *****уйда жойлашган “Тўқимачилик
маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат кўрсатиш биноси БЛОК “D” №7сонли ва БЛОК “D” №8-сонли савдо дўконларини ердан ижара ҳуқуқи асосида
фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб
юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Даъвогар томонидан 2025 йил 11 декабрда судга тақдим этилган
маълумотнома билан даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг ҳам жавобгар
томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги билдирилган.
Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича қарзларни ўз вақтида тўлаш,
акс ҳолда қарзлар суд тартибида ундирилиши ҳақида юборган талабнома хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.3.3.-бандида “қарз олувчи
томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов
мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда” банк қарз олувчини кредитлашдан
тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин,
шунингдек, ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқи келишилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит қарздорлигини муддатидан
олдин ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
3
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга кўра, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига
тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу сабабли ҳамда жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлигини инобатга олиб, суд даъвонинг муддати келмаган кредит
қарзи 1 125 000 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 73 850 000 сўм, жами бўлиб
1 198 850 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Гаров
тўғрисида”ги
қонунининг
26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкинлиги қайд этилган.
Даъво аризасига кўра, ундирув гаровга қўйилган жавобгар *****
масъулияти чекланган жамиятига тегишли ***** вилояти ***** тумани
*****уйда жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа
енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат
кўрсатиш биноси БЛОК “D” №7-сонли ва БЛОК “D” №8-сонли савдо
дўконларини ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш
сўралган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тузилган нотариал тартибда
тасдиқланган ипотека шартномасига мувофиқ жавобгар ***** масъулияти
чекланган жамиятига тегишли ***** вилояти ***** тумани *****уйда
жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа енгил
турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат кўрсатиш
биноси БЛОК “D” №7-сонли ва БЛОК “D” №8-сонли савдо дўконларини ердан
ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга
қўйилган.
ИПКнинг 68-моддасининг 1 ва 5-қисмларига мувофиқ “ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади”.
Жавобгарлар томонидан ушбу ҳолатлар бўйича бирор бир далил,
эътирозлар тақдим этилмади.
4
Суд, қайд этилганларни инобатга олиб, кредит қарздорлиги бўйича
ундирувни жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятига тегишли *****
вилояти ***** тумани *****уйда жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари
цехи салфетка ва бошқа енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда
савдо дўконлари хизмат кўрсатиш биноси БЛОК “D” №7-сонли ва БЛОК “D”
№8-сонли савдо дўконларини ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш
ҳуқуқи билан қаратишни, яъни гаров мулкларига қаратишни лозим топади.
Даъво аризасида шунингдек, гаров мулкини реализация баҳосини
белгилаб бериш сўралган бўлиб, суд тарафлар ўртасида тузилган ипотека
шартномасида ва кредит таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкларни
гаровга қабул қилиш қийматини келишиш далолатномасида гаровга қўйилган
жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятига тегишли ***** вилояти
***** тумани ***** 200-уйда жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари цехи
салфетка ва бошқа енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо
дўконлари хизмат кўрсатиш биноси БЛОК “D” №7-сонли (562 500 000 сўм) ва
БЛОК “D” №8-сонли (562 500 000 сўм) савдо дўконларини ердан ижара
ҳуқуқи асосида фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда жами 1 125 000 000
сўмга баҳоланган/келишилган.
Шу сабабли суд, тарафлар гаров мулкининг қийматини
келишганликларини инобатга олиб, гаров мулкларини реализация баҳосини
жами 1 125 000 000 сўм деб белгилашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджети (Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармаси)га 23 977 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179,
180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
***** АТБ фойдасига муддати келмаган кредит қарзи 1 125 000 000 сўм,
муддати ўтган фоиз қарзи 73 850 000 сўм, жами 1 198 850 000 сўм қарз ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида тақдим этилган жавобгар *****
масъулияти чекланган жамиятига тегишли ***** вилояти ***** тумани *****
200-уйда жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа
енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат
кўрсатиш биноси БЛОК “D” №7-сонли ва БЛОК “D” №8-сонли савдо
5
дўконларини ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш ҳуқуқи билан
биргаликда қаратилсин.
Гаров мулкларини реализация баҳоси, яъни жавобгар ***** масъулияти
чекланган жамиятига тегишли ***** вилояти ***** тумани *****уйда
жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа енгил
турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат кўрсатиш
биноси БЛОК “D” №7-сонли (562 500 000 сўм) ва БЛОК “D” №8-сонли
(562 500 000 сўм) савдо дўконларини ердан ижара ҳуқуқи асосида
фойдаланиш ҳуқуқи билан жами 1 125 000 000 сўм деб белгилансин.
Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га
23 977 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали ***** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти
(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест)
бериши мумкин.
Судья
*****
6