Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2502/7193 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Худудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 4c745e8e-76ad-4021-8a52-d30cd4a459e7 Claim ID PDF Hash 2ccf23486a43f12f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онуни 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7184-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2025 йил 11 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, Шахрихон туман прокуратурасининг даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Азимов Икромжон Адиловичга нисбатан 7 312 877 сўм асосий қарз, 1 504 035 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Бўстон туман прокурор ёрдамчиси Ж.Орифжоновнинг қатнашувида, тарафлардан даъвогар вакили Ш.Сайфиддинов (ишончнома асосида) иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Шахрихон туман прокуратураси даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Азимов Икромжон Адилович (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 7 312 877 сўм асосий қарз, 1 504 035 сўм пеня ундиришни сўраган. Прокурор суд мажлисида жавобгар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилгандан кейин тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун суд кунига қадар қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ҳабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади, низо юзасидан ўз фикр ва эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 170-моддасиига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, прокурор фикрини ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 01.06.2020 йилда 300671-сонли энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага кўра, хисоб-китоб даври бир ой ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган. Даъвогар томонидан электрон тартибдаги маълумотлар асосида солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан 7 312 877 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган. Даъвогар жавобгарга етказиб берилган электр энергияси ҳаққини ихтиёрий равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр энергияси етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган, бироқ жавобгар томонидан огоҳлантириш оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни 39-моддасига кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил 31 май кунги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 88-бандида, истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши белгиланган. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақфактура, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвони асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 312 877 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги боис, унинг ҳисобидан 1 504 035 сўм миқдорида пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 262-моддаси талабига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоиздан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган пеня хисоб-китоби бўйича пеня тўғри хисобланган. Даъвогар жавобгардан пеня талаб қилишга ҳақли ва пеня асосли ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жавобгарнинг молиявий ҳолатини, мажбуриятни бажариш даражасини, шартнома интизомига риоя этиши ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, жавобгардан 700 000 сўм миқдорида пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: “Худудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор Азимов Икромжон Адилович ҳисобидан: -“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 7 312 877 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000‬сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Тўйчиев 4-1703-2502/7184-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Бўстон тумани 2025 йил 11 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, Шахрихон туман прокуратурасининг даъвогар “Худудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар “Убайдулло олтин ғалласи ” фермер хўжалигига нисбатан 7 312 877 сўм асосий қарз, 1 504 035 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Бўстон туман прокурор ёрдамчиси Ж.Орифжоновнинг қатнашувида, тарафлардан даъвогар вакили Ш.Сайфиддинов (ишончнома асосида) иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддалариқўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: “Худудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор Азимов Икромжон Адилович ҳисобидан: -“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 7 312 877 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000‬сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Тўйчиев