Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/8323 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 38d1a663-0d18-4e38-8100-39ae4379fae8 Claim ID PDF Hash 88bdb37a6b713faf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/**** - сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** декабрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** хусусий корхонасининг жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан **** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъво аризасида баѐн қилинишича, **** хусусий корхонаси (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) ва **** фермер хўжалиги (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 3 январда 16-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар нефт маҳсулотларини (бундан буѐн матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилиб маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 10 900 000 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 10 900 000 сўм асосий қарз ва 5 450 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланганлигини, суд мажлиси кунига қадар ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил келмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 3 январда 16-сонли нефт маҳсулоти дизтопливо етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2024 йил 31январдаги 27-сонли ҳисобварақ-фактура билан 9 400 000 сўмлик, 2024 йил 31 мартдаги 91-сонли ҳисобварақ-фактура билан 11 000 000 сўмлик, жами 20 400 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ жавобгар бир ойда оладиган маҳсулот нархининг 100 фоизини олдиндан 10 банк куни ичида тўлаши белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун 9 500 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилиб, тўловларнинг қолган қисми ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг 10 900 000 сўм миқдорида қарздорлига юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 19 августда юборган 2-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвогарнинг жавобгардан 10 900 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 5 450 000 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 5.2-бандида етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов кечиктирилган ҳолда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундай ҳолатда суд жавобгар шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлса-да, тўловни 125 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги сабабли даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 5 450 000 сўм пеняни 1 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига **** 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан **** хусусий корхонаси фойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ****