← Назад
Решение #2835294 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1026 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 11 декабрь 4-1505-2501/10208-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг котиблигида, даъвогар ***** масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар – ***** ҳисобидан 5 200 000 сўм миқдорида
асоссиз орттирилган бойлик қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни *****Ф.Усманов, даъвогар вакили
У.Мирзаматова (ишончнома асосида),
учинчи шахс вакиллари У.Зияев
(ишончнома асосида), В.Салимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
– ***** (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
5 200 000 сўм миқдорида асоссиз орттирилган бойлик қийматини ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга “*****” масъулияти чекланган жамияти,
*****ҳамда *****низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси даъвони қаноатлантириш
лозимлиги юзасидан фикр билдирди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар ва “*****” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисига келмади.
Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар ва “*****”
масъулияти чекланган жамияти иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
*****даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси
вакили кўргазма бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик
хизматидан рўйхатдан ўтмаганлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал этишни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
ҳамда прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2023 йил 14 декабрь куни 24/15-сонли “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская
правда” газеталарини етказиб бериш хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома
имзоланган, шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга жами 5 200 000
сўмлик, 10 нусхада “Фарғона ҳақиқати” газеталарини етказиб бериши, жавобгар
қабул қилинган газеталар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган газеталар учун тўловлар
амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 5 200 000 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан вужудга келган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида
юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 5 200 000 сўм миқдоридаги асоссиз орттирилган бойлик қийматини
ундиришни сўраган.
“Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли, тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарга бажарилган ишлар асоссиз
орттирилган бойлик ҳисобланишини, шу боис 5 200 000 сўм асоссиз орттирилган
бойлик қийматини ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
ФКнинг 1026-моддасига кўра, асоссиз олинган ёки тежаб қолинган молмулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга
киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий
қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг
асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, молмулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
269-снли қарорининг 27-бандида судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди.
Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим
юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган)
амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс
ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган
пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга” деб тушунтириш
берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 10 нусхадан иборат (52 та сон) “Фарғона
ҳақиқати” газеталари етказиб берилгалиги Фарғона вилояти “*****” масъулияти
чекланган жамияти, “*****” масъулияти чекланган жамияти Сўх тумани бўлими
маълумотномалари ва ***** ходимлари маълумотлари билан тасдиқланган.
Баён этилганларга кўра, суд ҳозирги кунда даъвогар томонидан
жавобгарга етказиб берилган 10 нусхадан иборат (52 та сон) “Фарғона ҳақиқати”
газеталарини қайтариш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли,
даъвогар
фойдасига
жавобгарга
ҳисобидан
етказиб
берилган
газеталарни
5 200 000 сўм қийматини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантирилиши, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 200 000 сўм
етказиб берилган газеталар қиймати, 412 000 давлат божи ва 41200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** ҳисобидан даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 5 200 000 сўм етказиб берилган газеталар қиймати,
412 000 давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Х.Эргашев