Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8973 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека-банк Ответчик / Подсудимый
Source ID d53ef733-d4a9-46ed-8e62-3082a7d8c1ac Claim ID PDF Hash bef97726d8dfef11... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онунининг 238-моддаси онуни 238 law
онунининг 239-моддаси онуни 239 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 599 символов
4-1901-2504/8973-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 11 декабр Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, аризачи вакили – М.Исанов (ишончномага асосан), муваққат бошқарувчи А.Ибрагимовнинг иштирокида, аризачи «Ипотека банк» АТИБнинг қарздор – « it Sn b» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/8973-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Ипотека банк» АТИБ (бундан буён матнда аризачи ёки кредитор деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, « it Sn b» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 31 октябрдаги ажрими Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига юборилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги талабини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини, аризани қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди. Суд, аризачининг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиали билан " I Y SN B" МЧЖ ўртасида 14.09.2020 йилда 1101-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан банк Хитой давлатида ишлаб чиқарилган буғдойни қайта ишлайдиган ускуна жамланмаси технологиялари сотиб олиш мақсадида 60 ой муддатга, 6 ойлик ЛИБОР ставка-ХТДБ маржаси (3,5%) + Ипотека банк АТИБ маржаси (4,2%) (2,4 % Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш давлат жамғармаси компенсация тўлаш шарти асосида) 600.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Банк томонидан кредит шартномасидаги мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга белгиланган муддатда ва миқдорда кредит маблағи ажратиб берилган. Иқтисодий суднинг 4-1901-2302/1846-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар « it Sn b» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ипотека-банк” АТИБ фойдасига 583.216 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорликни ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилган. Мазкур ижро варақа ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимларига юборилган. МИБ томонидан “Ижро ишини юритишни қўзғатиш тўрисида” қарор қабул қилиниб, ижро харакатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида гаров мулклари МИБ томонидан хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган. Ҳозирда қарздор « it Sn b» масъулияти чекланган жамиятининг 22.10.2025-йил ҳолатига 561.833,92 АҚШ доллари кредит қарзи, 74.078,25 АҚШ доллари фоиз қарзи, 7 309,18 АҚШ доллари пеня, жами 643 221,35 АҚШ доллари қарздорлиги мавжуд. Даъвогар томонидан жавобгарга огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан окибатсиз колдирилган, шунингдек тулов амалга оширилмаган. Бироқ, жавобгар қарзини шу вақтгача тўлаб бера олмаган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб ҳисобланади Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 239-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 9 декабрдаги йиғилиш баёни қарорига кўра муваққат бошқарувчисига аризачи ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 10 баравари миқдорида иш ҳақи белгиланган. Шунга кўра суд, аризачининг талабини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ибрагимовни тайинлашни, кузатув тартиб таомили тугатишни лозим топади. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан аризачига олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати ундиришни ва республика бюджетига 1236000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор « it Sn b» масъулияти чекланган жамияти (ИНН 305985685) умумий тартибда тўловга қабилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ибрагимов тайинлансин ва унга Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 53-54,147-моддаларида назарда тутилган « it Sn b» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш, тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ҳамда мазкур қонунда белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳар ой судга оралиқ ҳисобот тақдим этиш ва якуний ҳисоботни 2026 йил 11 майга қадар судга тақдим этиш мажбуриятлари юклатилсин. Қарздор « it Sn b» масъулияти чекланган жамиятидан аризачи «Ипотека банк» АТИБ фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор « it Sn b» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1236000 сўм давлат божи ундирилсин. А.Ибрагимов зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. « it Sn b» масъулияти чекланган жамиятига уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни моддий ва бошқа қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. Кузатув тартиб таомили тугатилсин. Муваққат бошқарувчи А.Ибрагимовга « it Sn b» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 10 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тўланиши тасдиқлансин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхалари тарафларга, суд тугатиш бошқарувчисига ва Мажбурий ижро бюроси Термиз туман шаҳар бўлимига юборилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов