← Назад
Решение #2835306 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21343-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар АААААААААнинг
жавобгар БББББББББ ҳисобидан жами 6 373 739 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори
катта ёрдамчиси У.Самижонов, даъвогар вакили Б.Абдумажидов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
удга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “N m ng nd nm hsul tl ri” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
томонидан БББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га буғдой
етказиб берилган.
Буғдой ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида
5 690 849 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 5 690 849 сўм асосий қарз ва 682 890 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга хат тақдим этиб,
жавобгар асосий қарз ва пеняни тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, ишни қонуний
кўриб чиққан ҳолда давлат божи ҳамда почта харажатларини зиммасида қолдиришни
сўради.
Ишда иштирок этувчи прокурор суд муҳокамасида даъвони асоссиз деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
этилган жавобгар, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Иқтисодиёт ва
молия Бош бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
ҳамда учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишда иштирок этувчи прокурор
фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган,
2024 йил 6 февралдаги 0077142-сонли юк хатида жавобгарга 750 килограмм буғдой
берилганлиги қайд этилган. Юк хатида буғдойнинг нархи кўрсатилмаган.
Даъвогар томонидан 2024 йил 22 февраль куни электрон шаклда юборилган
2024 йил 6 февралдаги 000001-сонли 5 690 849 сўмлик ҳисобварақ-фактурани
жавобгар тасдиқламаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда
уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
2-бандида ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига
мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни)
сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши,
10-бандида ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг
сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилиши
назарда тутилган.
Суд жавобгар ҳисобварақ-фактурани тасдиқламаганлиги сабабли даъвогар
маҳсулот етказиб берилганлигини исботлаб беролмади деб ҳисоблайди.
Боиси суд мажлисида даъвогар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи
бошқа ҳужжатлар тақдим эта олмади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвогар суд муҳокамасида судга 2025 йил 11 декабрдаги 01/01-377-сонли хат
тақдим этиб, унда жавобгар асосий қарз ҳамда пеняни тўлаганлигини маълум қилиб,
даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган давлат божи ва почта
харажатларини зиммасида қолдиришни сўраган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини
асоссиз деб ҳисоблаб, уларни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга
мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган.
Шунга кўра иш бўйича суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилиши
лозим.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат
божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “N m ng nd nm hsul tl ri”
акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали
апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров