Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/9775 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 04d4d7d4-a7a0-4d0a-afa3-f122ef1d0c2c Claim ID PDF Hash 4d61c8671d6eba01... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 33-моддаси ФКнинг 33 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш Судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** давлат муассасасининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 240 321 165 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 14 октябрь кунги ишончнома асосида, ВКА режимида), жавобгар вакили **** (2025 йил 1 декабрдаги 01/12-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган мобил видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **** давлат муассасаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 28 март кунги 147042-сонли пудрат шартномаси бўйича мажбуриятлар муддатида бажарилмаганлиги учун 240 321 165 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан пудрат шартнома шартига тўлиқ риоя қилинмаганлиги, объектдаги қурилиш монтаж ишлари ўз вақтида якунига етказилмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, ҳақиқатан ҳам Буҳоро шаҳридаги иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш бўйича пудрат ишлари амалга ошириш жараёнида Бухоро қадимий шаҳар эканлиги, кавлаш ишлари техникалар билан эмас қўл мехнати билан амалга оширилганлиги сабабли ишлар ўз вақтида якунига етказилмай қолганлиги, бироқ ҳозирда ишлар тўлиқ бажарилганлигини, фақат давлат қабул ҳайъатидаги юқори ташкилотларга имзолатиш ишлари қолганлигини билдириб, талаб қилинган пеняни қонун доирасида рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва 2 қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, бюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (Буюртмачи) ва жавобгар (Пудратчи) ўртасида 2025 йил 28 март куни 147042-сонли пудрат шартномаси (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 2-бандига кўра жавобгар мазкур шартнома шартлари ва лойиха смета ҳужжатларига асосан ****қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишларини бажариши, буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун шароит яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олганлар. Шартноманинг 3-бандида пудратчи томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлар қиймати ҚҚС билан жорий нархларда 26 848 425 000 сўмни, шундан 2025 йилда бажариладиган ишлар қиймати 24 078 030 450 сўмни, жорий йил манзиллий дастурига асосан 22 874 128 927,50 сўм молиялаштиришга келишилган. Шартноманинг 12-бандига асосан қурилишнинг давом этиш муддати ишлар бошланган кундан эътиборан 120 кунни ташкил этиши, ишларни бошлаш вақти эса биринчи аванс маблағи келиб тушган кун ҳисобланаши белгиланган. Шартноманинг 14-бандига кўра буюртмачи пудратчига шартнома қийматининг 15 фоизи миқдорида, 3 611 704 567,50 сўм аванс маблағи ўтказиб бериши назарда тутилган. Шунингдек, тарафлар ўртасидаги мазкур шартномага 2025 йил 5 сентябрь куни ДС-1-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра шартноманинг 2-бандидаги жорий молиялаш тартибига 2025 йил манзиллий дастурга асосан 25 478 030 450 сўм лимиим ажратилгани, шартнома бўйича қолган маблағ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қўшимча лимит ёки маблағ ажратилгандан сўнг тўлаб берилиши, 2025 йилда бажариладиган ишлар қиймати 26 848 425 000 сўмни ташкил этиши тўғрисида ўзгартиришлар киритилган. Мазкур шартнома ва қўшимча келишув белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидан рўйхатдан ўтказилган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, 2025 йил 9 апрелдаги 2928700265-сонли тўлов топшириқномаси орқали жавобгарнинг ҳисобрақамига аванс тариқасида 4 027 263 750 сўм маблағларини ўтказиб, жорий молиялаштиришни амалга оширган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан 2025 йил 7 май кунги тўлов топшириқномаси билан 4 027 263 750 сўм, 2025 йил 27 май кунги тўлов топшириқномаси билан 5 001 116 238 сўм, 3 2025 йил 3 июлдаги тўлов топшириқномаси билан 6 307 946 262 сўм, 2025 йил 30 июлдаги тўлов топшириқномаси билан 2 561 795 000 сўм, 2025 йил 11 августдаги тўлов топшириқномаси билан 1 575 309 596 сўм, 2025 йил 29 сентябрдаги тўлов топшириқномаси билан 876 955 582 сўм, жами 23 500 694 596 сўм тўлов амалга оширилган. Биринчи аванс тўлови амалга оширилган 2025 йил 9 апрел кунидан 120 кун ҳисобланганда, ишларни топшириш муддати 2025 йил 9 август куни ҳисобланади. Жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан 2025 йил 9 август куни куни ҳолатига 2 288 773 191 сўмлик ишлар бажарилмаган ҳамда объект фойдаланишга топширилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга ишларни ўз муддатида топшириш бўйича 2025 йил 18 август куни юборилган 08/01-846-сон талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар 2025 йил 9 августдан 2025 йил 29 августга қадар ишлар 21 кунга кечикканлиги важи билан (2 288 773 191*0,5 %= 11 443 865*21 кун) 240 321 165 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан 240 321 165 сўм пеня ундириш ҳақида 2025 йил 14 октябрь куни иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмида қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланиши, 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланиши назарда тутилган. Шартноманинг 7-банди иккинчи хатбошисида пудратчининг мажбуриятлари сифатида барча ишларни шартномада ҳамда унга 2-иловага мувофиқ ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда камида 60 (олтмиш) фоизини ўз кучи билан, қолган қисмини жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш белгиланган. Шартноманинг 64-бандида пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси обект шартномавий жорий қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги, пеня тўлаш пудратчини ишларни бажаришнинг ёки хизматлар кўрсатишнинг кечикиши туфайли етказилган зарарларни қоплашдан озод қилмаслиги белгиланган. ФКнинг 33-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. 4 Суд юқоридагиларга асосан даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди, чунки жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз муддати бажарилмаган ҳамда пеня миқдори тўғри ҳисобланган. Булар иш ҳужжатларига илова қилинган ва судга тақдим этилган шартномалар, тўлов топшириқномалари, бажарилган ишлар қиймати ҳисобварақ-фактура маълумотлари (ф-3), тарафларнинг тушунтиришлари, даъво аризасида баён этилган пеня ҳисоб-китоби ҳамдаги ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Суд жавобгар вакилининг ишлар тўлиқ бажарилганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки объект даъвогарга белгиланган тартибда топширилганлиги ҳақидаги далиллар судга тақдим этилмади. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятлар қисман бажарилганлиги, объектда ишлар бажарилишидаги ўзига хос хусусиятларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 240 321 165 сўм пеня миқдорини 40 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, 5 иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 4 806 423,3 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** давлат муассасаси фойдасига 40 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. **** масъулияти чекланган хисобидан республика бюджетига 4 806 423,3 сўм сўм давлат божи ундирилсин. **** масъулияти чекланган хисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****