← Назад
Решение #2835336 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9150-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
декабрь
2025 йил 11
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ***
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар *** акциядорлик тижорат
банки ва унинг Бухоро
БХО бўлинмаси ҳамда “Усмон Шер Шамшод”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан гаров мулкини гаровдан чиқариш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
даъвогар вакили Д.Жумаев (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар
вакиллари Ж.Баротов, М.Шодиев (ишончнома асосида) иштирокида суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ***
акциядорлик тижорат банки ва унинг Бухоро БХО бўлинмаси ҳамда “Усмон
Шер Шамшод” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъвогарга
тегишли бўлган 2021 йил 16 сентябрдаги гаров шартномасига кўра гаровга
тақдим этилган давлат рақами белгиси
***бўлган “Z
LI N
Z7C550V532” русумли автотранспорт воситасини гаровдан чиқариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
даъвогар томонидан гаровга қўйилган гаров мулки бўлган автотранспорт
воситаси қийматини тўлиқ тўлаб берилганлиги, бироқ жавогар банк
томонидан гаров мулкини тақиқдан асосссиз чиқармаганлигини тушунтириб,
даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар банк вакиллари даъво аризаси юзасидан эътирозлар келтириб,
гаров шартномаси бекор қилинмаганлиги ва кредит шартномаси бўйича
кредит қарздорлиги тўланмаганлигини тушунтириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Жавобгар “Усмон Шер Шамшод” МЧЖ суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини
таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра,
ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар банк филиали ва қарз
олувчи “Усмон Шер Шамшод” МЧЖ ўртасида 2019 йил 17 октябрь куни 1153сонли кредит шартномаси имзоланган.
Кредит шартномасига асосан жавобгар банк бўлинмаси томонидан қарз
олувчи “Усмон Шер Шамшод” МЧЖга сутни қайта ишлаш ускуналарини
сотиб олиш мақсадида 7 йил муддатга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти
билан 2.993.057,90 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
Кредит шартномаси мажбуриятлари таъминлаш мақсадида тарафлар
ўртасида 2019 йил 25 сентябрь куни нотариал тартибда тасдиқланган
гаров-ипотека шартномаси тузилиб, қарз олувчи “Усмон Шер Шамшод”
МЧЖга тегишли мулклар ҳамда даъвогарга тегишли ўзаро келишувга кўра
1.360.000.000 сўмга баҳоланган давлат рақами белгиси ***бўлган
“Z
LI N QY55V532 2” русумли махсус автокран транспорт воситаси
гаровга қўйилган ва гаровга қўйилган ушбу транспорт воситасига нисбатан
тақиқ қўйилган.
Бироқ, қарз олувчи “Усмон Шер Шамшод” МЧЖ кредит шартномаси
мажбуриятини бажармасдан, кредит қарзини ўз вақтида тўламаганлдиги
сабабли банк судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2024 йил
11 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб,
қарз олувчи “Усмон Шер Шамшод” МЧЖ ва фуқаро Жумаев Шерзод
Рустамовичдан солидар тартибда банк фойдасига 2.929.584,15 АҚШ доллари
кредит қарзи ундирилган ва ундирув гаров мулкларига, шу жумладан
даъвогарга тегишли гаровга қўйилган транспорт воситасига қаратилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач мажбурий ижрога қаратилган.
Даъвогар таъсисчиси ва раҳбари Б.Қурбонов томонидан жавобгар
банкка 2025 йил 22 апрель куни гаров мулкининг қиймати миқдорида
1.360.000.000 сўм тўлов амалга оширилган.
Шунга кўра даъвогар жавобгар банк филиалига ариза билан мурожаат
қилиб, гаровдаги унга тегишли қиймати тўланганлиги сабабли гаров мулкига
қўйилган тақиқни бекор қилишни сўраган, бироқ унинг мурожаати оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 264-моддасига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни
ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров
ҳисобланади. Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз
талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси
бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли
суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли
бўлади.
ФК 281-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, қарздор ёки учинчи
шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар
исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати
2
ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратишни
ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақли.
“Гаров
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
25-моддасига кўра, қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият
бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни
тақдим этган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувни гаров нарсасига
қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати
доирасида бажаришга ҳақлидир.
Суд муҳокамасида аниқланишича, гаров билан таъминланган кредитни
қайтариш мажбурияти қарз олувчи “Усмон Шер Шамшод” МЧЖ ва даъвогар
томонидан тўлиқ бажарилмаган, суднинг ҳал қилув қарори ижроси
таъминланмаган. Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ гаров тугатилмаган,
гаров шартномаси бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган.
Бундан кўринадики, даъвогарга тегишли гаров мулкини тақиқдан чиқариш
учун қонуний асослар мавжуд эмас.
Суд даъвогарнинг даъво аризасида келтирган важлари билан
қуйидагиларга асосан қўшилмайди. Чунки, биринчидан тарафлар ўртасида
тузилган гаров шартномасида гаров билан таъминланадиган кредит
мажбуриятлари белгиланиб, шартномада гаров мулки қиймати кредит
қарзининг қанча қисмини қоплаши ёки мулкий жавобгарлик чегараси
белгиланмаган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг кредит таъминоти бўйича
мулкий жавобгарлиги гаров мулкининг банк билан ўзаро келишувга кўра
дастлабки қиймати бўлган 1.360.000.000 сўм билан чегараланмайди, аксинча
гаров мулкини аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган сумма
билан чегараланади. Мазкур мулкнинг бугунги кундаги қиймати аукцион
савдоларида ошиши ҳам мумкин. Иккинчидан, ФКнинг 281-моддасида гаров
билан таъминланган мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида
бажаришга ҳақли эканлиги назарда тутилмаган. Учинчидан, даъвогар
томонидан гаровга қўйилган транспорт воситасининг дастлабки қиймати
тўлаб берилганлиги қонунга мувофиқ мазкур гаров мулкини тақиқдан
чиқариш учун асос бўла олмайди.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Суд жавобгар банк филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги, яъни
иқтисодий судда низо бўйича тараф бўла олмаслиги сабабли унга нисбатан
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
3
Суд, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли иш
юзасидан 2.060.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати олдиндан
тўланганлигини инобатга олиб, даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар *** АТБнинг Бухоро БХО бўлинмасига нисбатан иш юритиш
тугатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4