← Назад
Решение #2835338 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| зР ФК | 703 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ФК | 449 | — | law | |
| зР ФК | 705 | — | law | |
| зР ФК | 263 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4940-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 11 декабрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “TABIIY
QAZILMA” МЧЖ манфаатида жавобгар “Baxmal tuman yo’llardan foydalanish” К
ҳисобидан 33 668 405,73 сўм асосий қарз, 6 733 681,14 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ғаллаорол туман
прокуратураси прокурор ёрдамчиси Ф.Амиров, даъвогар вакиллари
М.Маджитов (раҳбар), М.Маматқулов (ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари Ш.Султанов (раҳбар), Ў.Пардаев (ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “TABIIY QAZILMA” МЧЖ (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Baxmal tuman yo’llardan foydalanish” К
ҳисобидан 33 668 405,73 сўм асосий қарз, 6 733 681,14 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш
сўралган.
Суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан Жиззах вилояти
ғазначилик хизмати бошқармаси ва Жиззах вилояти иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 4 декабрдаги ажрими билан “Baxmal tuman yo’llardan
foydalanish” К унинг ҳуқуқий вориси “Baxmal tuman yo’llardan foydalanish” ДМ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га алмаштирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга кўра
жавобгарга унинг буюртмаси асосида транспорт воситалари ёрдамида
ҳизмат кўрсатилганлиги ҳамда маҳсулот етказиб берилганлигини, бироқ
жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
33 668 405,73 сўм
асосий
қарз,
6 733 681,14 сўм пеня юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига
нисбатан эътирози йўқлигини, ҳақиқатан ушбу қарздорлик мавжудлигини,
бугунги кунда жавобгарнинг молиявий аҳволи қониқарсиз эканлигини ҳамда
жорий йилнинг 2022 йил 1 июндан бошлаб буджет маблағларидан
молиялаштирилаётганлигини маълум қилиб, ҳисобланган пеня миқдорини
рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор тарафлар ўртасидаги низо
2022 йил 1 июндан олдинги шартномалар юзасидан келиб чиқганлигини,
шунингдек жавобгарнинг молиявий аҳволини ва уни давлат бюджетидан
молиялаштирилишини
инобатга
олиб,
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантириш, пеня ундириш талабини рад этиш юзасидан фикр
билдирди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва Жиззах
вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Суд, Палата, Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва
Жиззах вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг суд мажлисидан
хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ИПК)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
ҳамда прокурорнинг ишнинг мазмуни бўйича фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият
ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига
путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши,
236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб
бериш ҳамда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 13 январда 8/ТХ-сонли ва 2021 йил 1 февралда 3/ТХ-сонли
автотранспорт ва машина-механизмлари хизматини кўрсатиш шартномалари,
шунингдек 2020 йил 1 апрелда 13-БК ва 2021 йил 1 февралда 3-К-сонли
маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга
асосан бажарувчи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар)нинг буюртмасига кўра,
автотранспорти ва машина-механизмлари хизматини кўрсатиш, жавобгар эса
бажарилган хизматларни қабул қилиб олиш ҳамда ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган, шунингдек сотувчи (даъвогар) белгиланган муддатда ва
шартларда сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада кўрсатилган маҳсулотни
етказиб бериш мажбуриятини, сотиб олувчи (жавобгар) эса етказиб берилган
махсулотни қабул қилиб олиш ва маҳсулот учун шартномада белгиланган
тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича даъвогар томонидан
жавобгарга жами 512 266 255,73 сўмлик маҳсулоти етказиб берилган ҳамда
хизматлар бажарилган.
шбу етказиб берилган маҳсулотлар ҳамда
бажарилган хизматлар юзасидан тарафлар ўртасида хисоб-фактуралар
расмийлаштирилган.
шбу ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан
тасдиқланган.
Даъвогар томонидан жами 512 266 255,73 сўмлик етказиб берилган
маҳсулот ҳамда бажарилган хизматлар учун жавобгар томонидан
478 597 850 сўм тўловлар амалга оширилган, натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдида 33 668 405,73 сўм қарздорлик вужудга келган.
Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби билан даъвогар томонидан
юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу боис, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожааат қилиб, жавобгар ҳисобидан 33 668 405,73 сўм асосий қарз
ва 6 733 681,14 сўм пеня ундиришни сўраган.
ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш
бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ЎзР ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ҳамда ишни кўриш жараёнида тақдим
этилган ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил
13 январдаги 8/ТХ-сонли ва 2021 йил 1 февралдаги 3/ТХ-сонли
автотранспорт ва машина-механизмлари хизматини кўрсатиш, шунингдек
2020
йил
1 апрелдаги 13-БК ва 2021 йил 1 февралдаги 3-К-сонли маҳсулот етказиб
бериш шартномалари бўйича 2020 йилда 08/02, 05/03, 06/01, 06/02-сонли,
2021 йилда 03/02, 03/03, 06/02, 06/08, 06/09, 07/02, 07/03, 07/05, 07/06, 08/02,
08/03, 08/04, 08/06, 10/07, 12/03, 12/04, 12/05-сонли хисоб-фактуралар
расмийлаштирилган ва ушбу ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан
тасдиқланган.
Тарафлар ўртасида тасдиқланган мазкур ҳисоб-фактураларга асосан
жавобгарнинг даъвогар олдида 33 668 405,73 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Шунингдек, ишни кўриш жараёнида даъвогар томонидан судга тарафлар
ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларга асосан тасдиқланган таққослаш
далолатномаси тақдим этилган бўлиб, ушбу таққослаш далолатномасида ҳам
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 33 668 405,73 сўм ташкил
этиши қайд этилган.
Бундан ташқари, ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилояти
ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга 2025 йил 26 ноябрдаги
01-4/956-сонли, 28 ноябрдаги 01-4/969-сонли, 2 декабрдаги 01-4/977-сонли
маълумот хатлар тақдим этилган бўлиб, унда тарафлар ўртасида тузилган
2020 йил 13 январдаги 8/ТХ-сонли, 2021 йил 1 февралдаги 3/ТХ-сонли,
шунингдек 2020 йил 1 апрелдаги 13-БК ва 2021 йил 1 февралдаги 3-К-сонли
шартномалар Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва унинг
ҳудудий
бўлимларидан
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2022 йилдаги “Таъсисчиси
бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарига Ғазначилик орқали
хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли
Қарорининг 1-бандига асосан 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба
тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва
Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат
Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши, 2-бандига
асосан унитар корхоналарнинг маблағлари ҳисобини шахсий ғазна
ҳисобварақларида юритиш; ғазначиликда унитар корхоналарнинг юридик
мажбуриятларини ҳисобга олиш; ғазначиликда унитар корхоналарнинг
молиявий мажбуриятларини ҳисобга олиш ҳамда харажатларни тўлаш;
унитар корхоналарнинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш турган
маблағларни бошқаришни тартибга солишлари кўрсатилганлиги қайд
этилган.
Мазкур ҳолатдан маълумки, тарафлар ўртасида тузилган юқорида
номлари қайд этилган шартномалар 2022 йил 1 июнга қадар тузилган.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
33 668 405,73 сўм
асосий
қарздорлигининг мавжудлиги ва ушбу қарздорлик жавобгар томонидан
тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар,
таққослаш далолатномаси ҳамда тарафлар вакилларининг суд жараёнидаги
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди.
ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган
ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар
тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган
бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган
товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ЎзР ФК 705-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 33 668 405,73 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартномада назарга тутилган
тўловларни ўз вақтида тўламай кечиктирганлиги учун шартнома бўйича
6 733 681,14 сўм пеня ундиришни сўраган.
ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 13 январдаги 8/ТХ-сонли
ва 2021 йил 1 февралдаги 3/ТХ-сонли автотранспорт ва машинамеханизмлари хизматини кўрсатиш шартномаларнинг 6.2-бандига кўра,
“Бажарувчи”нинг кўрсатган хизматлари учун “Буюртмачи” томонидан ўз
вақтида ҳақ тўланмаганлиги учун тўланмаган хизмат ҳақининг 0.01% фоизи,
аммо кечиктирилган суммани 20% фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўланиши, шунингдек 2020 йил 1 апрелдаги 13-БК ва 2021 йил 1 февралдаги
3-К-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаларининг 6.2-бандига кўра эса,
Сотувчи сотилган маҳсулот ҳақи бўйича ўз вақтида тўловларни амалга
оширмаганлиги учун Сотиб олувчидан муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,1 фоиз, бироқ тўланмаган
маҳсулот ҳақининг 20%дан ошмаган миқдорда пеня талаб қилиш ҳуқуқига
эгалиги белгиланган.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим
даражада бажарилмай, тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги ҳамда
асосий қарздорлик кечиктирилганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу боис суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини
ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган
6 733 681,14 сўм пеня миқдорини 1 000 000 сўмга камайтиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ҳисобланиши белгиланган.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи
қисмига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 263, 333, 437, 449, 703,
705-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “TABIIY QAZILMA” МЧЖ манфаатида киритган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Baxmal tuman yo’llardan foydalanish” ДМ ҳисобидан:
- даъвогар “TABIIY QAZILMA” МЧЖ фойдасига 33 668 405,73 сўм асосий
қарз, 1 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 808 042 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини
қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров