← Назад
Решение #2835341 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 212 | — | law | |
| аролик Кодекси | 91 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| нинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 75 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 91 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2058-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2025 йил 11 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Асқаров раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Умаровни котиблигида, даъвогар вакили ҳуқуқшуноси
А.Ортиқов (2025 йил 4 январь кунги 8/12-03-сонли ишончнома асосида),
жавобгар жамият раҳбари М.Абдулхаев (шахсини тасдиқловчи хужжат
асосида), Давлат кастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси вакили
Н.Хабибуллаев (2025 йил 11 декабрь кунги 01-09-9083-сонли ишончнома
асосида), Избоскан туман прокурори ёрдамчиси О.Қосимов иштирокида,
даъвогар Балиқчи туман ҳокимлигининг жавобгар “Yuks k k rt 777”
масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқий хужжатларсиз ноқонуний
равишда 125 кв.метр ер майдонига қурилган бино-иншоотларини мажбурий
тартибда буздириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Балиқчи туман ҳокимлиги (бундан буён матнда –даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Yuks k
k rt 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади) томонидан ҳуқуқий хужжатларсиз ноқонуний равишда
125 кв.метр ер майдонига қурилган бино-иншоотларини мажбурий тартибда
буздиришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Давлат кастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси, Андижон вилоят
қурилиш ва уй-жой каммунал хўжалиги бош бошқармаси, Ҳалқ депутатлари
Балиқчи туман кенгаши жалб қилинган, Избоскан туман прокуратураси
хабардор қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгарга туман
ҳокимлигининг қарорига асосан жавобгарга қолипли нон ва миллий ширинлик
ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда 15 та ишчи ўрин яратиш мақсадида 500
кв.метр ер майдони ажратилган бўлсада, бироқ жавобгар ажратилган ер
майдонининг 125 кв.метр қисмига қуришга рухсатнома олмасдан
ўзбошимчалик билан бино-иншоатларни қуриб олганлигини, ушбу биноиншоатларни бузиш бўйича далолатнома тузилганлигини, огохлантириш хати
юборилганлигини, лекин ихтиёрий равишда бузмаганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари иштирок этиб, ҳақиқатда ҳам
2021 йилда туман ҳокимлигининг қарорига асосан тадбиркорлик фаолиятини
ташкил этиш ва фаолият юритиш учун 500 кв.метр ер майдони
ажратилганлигини, ушбу ер майдонида ишлаб чиқариш ташкил
этилганлигини, ишчилари мавжудлигини, хужжатларни расмийлаштириш
учун туман ҳокимлигига бир неча бор оғзаки равишда мурожаат
қилинганлигини, лекин давлат хизматлари марказига ёзма равишда қурилиш
ишларини бошлаш бўйича мурожаат қилмаганлигини билдириб, хужжатларни
расмийлаштириш учун муддат беришни ва даъвони рад қилишни сўради.
Суд мажлисида Давлат кастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси
вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан қурилиш ишларини олиб бориш
бўйича архитектура ва кадастр бўлимларидан рухсат олмаганлиги сабабли
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Избоскан туман прокурори ёрдамчиси иш хужжатларини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаган ҳолда даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Андижон вилоят қурилиш ва уй-жой каммунал хўжалиги бош
бошқармаси ва Ҳалқ депутатлари Балиқчи туман кенгаши суд мажлиси ҳақида
хабардор қилинган, лекин иштирок этишмади.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи
қисмига асосан, Андижон вилоят қурилиш ва уй-жой каммунал хўжалиги бош
бошқармаси ва Ҳалқ депутатлари Балиқчи туман кенгаши вакилларининг
иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларда кўринишича ва суд мажлисида маълум
бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда
ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарорида, Андижон вилояти
Балиқчи туман М.Улуғбек массивидаги туман ҳокимлиги заҳирасидаги 4.1гектар ер майдонида кичик саноат зонасини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоят
ҳокимининг 2021 йил 23 апрелда 137-Қ-сонли, Балиқчи туман ҳокимининг
2021 йил 5 майда 299-Қ-сонли ва Ҳалқ депутатлари Балиқчи туман
кенгашининг 2021 йил 16 июлда 108/19-6-1-сонли қарорлари қабул қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021
йил 10 майдаги 294-сон қарорига асосан “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик
зонаси тўғрисида” Низом ишлаб чиқилган.
Қайд этилган Қарор талаби ва Низом талабидан келиб чиқиб, жавобгарга
инвестиция киритиш ва ишчи ўрин яратиш ҳамда “Нонвот ва миллий
ширинликларниишлаб чиқаришни ташкил этиш” учун 500 кв.метр ер майдони
ажратилган.
Таъкидлаш жоизки, Балиқчи туман ҳокимини 2021 йил 5 майда 299-Қсонли қарорини 4-банди б-хатбошисида, ёшлар саноат зоналари;
муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон
бўлган, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, ушбу қарорнинг 5-бандида, лойиҳа ташаббускорлари билан
биргаликда ёшлар саноат зонасини 2021 йил 1 сентябрь кунигача тўлиқ ишга
тушунирилишини таъминлаш кераклиги кўрсатилган.
Маълум бўлишича Балиқчи туман ҳокимининг 2021 йил 5 майда 299-Қсонли ва Ҳалқ депутатлари Балиқчи туман кенгашининг 2021 йил 16 июлда
108/19-6-1-сонли
қарорлари
асосан
жамият
раҳбари
Абдулхаев
Мухаммадаминга 500 кв.метр ер майдони нонвот ва миллий ширинликлар
ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ер майдони ажратилган, М.Абдулхаев
таъсисчилигида жамияти ташкил этилган.
Бироқ, жавобгар ушбу ажратилган ер майдонига ҳуқуқий хужжатларсиз
яъни руҳсатномасиз қонун талабларига зид равишда 125 кв.метр ер майдонига
бино-иншоотларини қурганлиги аниқланган.
Жавобгарга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий
оқибатлари ҳақида ҳамда қурилмани уч кунлик муддатда ихтиёрий равишда
бартараф этиш (бузиб ташлаш) юзасидан даъвогар вакиллари томонидан
тушунтиришлар берилган ва бу ҳақда 2025 йил 13 ноябрда далолатнома
тузилган ҳолда ноқонуний қурилмани бузиш тўғрисида огоҳлантириш хати
юборилган. Шундай бўлсада, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
ноқонуний қурилмани бузмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси
мурожаат қилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021
йил 10 майдаги 294-сон қарорига асосан, “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик
зонаси тўғрисида” Низомнинг 24-бандида, ёш тадбиркорлик субъекти
томонидан инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига
жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида лойиҳани амалга ошириш
бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва
(ёки) ер майдонларидан уларга доир узоқ муддатли ижара шартномада
кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланилиши ажратилган ер майдони ёки
ишлаб чиқариш майдонларини қайтариб олиш учун асос бўлади деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат
қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа
бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 91-моддасига асосан,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар
қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини
фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги
иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган
шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига
ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига
биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28
мартдаги “Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги
механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 192-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни
аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга
ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида, туман (шаҳар)
ҳокимликлари ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бартараф
этиш ишларини ваколатли орган билан биргаликда ташкил қилади.
Низомнинг 26-бандига мувофиқ, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва
иншоотни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун берилган 15 кун муддат
тугагандан сўнг, ихтиёрий бартараф этилмаган тақдирда, ваколатли орган
“Sh ff f Qurilish” МАТ орқали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, бино ва иншоотни
бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида даъво аризасини судга киритади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги
200-сонли қарори 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун
объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламенти”нинг 5-бандида, “Қурилиш объектини рўйхатдан
ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади” деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун
ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса,
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 75-моддасига асосан, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар
ҳисобланади.
ИПКнинг 184-моддасига биноан, пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга
ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд
ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган
ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни,
шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Даъвогарнинг даъво талабининг асослилиги даъвогар томонидан тақдим
этилган хужжатлар ва суд мажлисида берилган барча кўрсатмалар ҳамда қайд
этилган қонун нормалари билан ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд, ноқонуний қурилмани жавобгар ҳисобидан мажбурий
тартибда буздириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунида,
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий
тусдаги даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари
миқдорида давлат божи ундирилиши кўрсатилган.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 212-моддасини, Ер кодексининг 91-моддасини,
Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 75, 118, 176-179, 184, 186, 2039, 20310моддаларини қўллаб суд,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Андижон вилояти Балиқчи тумани М.Улуғбек массиви ҳудудидан кичик
саноат зонасини ташкил этиш учун Абдулхаев Мухаммадаминга ажратилган
500 кв.метр ер майдонининг 125 кв.метр ер майдонига “Yuks k k rt 777”
масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқий хужжатларсиз,
рухсатномасиз ўзбошимчалик билан қуриб олган бино-иншоотлари
буздирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач жавобгар “Yuks k k rt 777”
масъулияти чекланган жамиятига 10 кун муддат берилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг жавобгар “Yuks k
k rt 777” масъулияти чекланган жамияти томонидан ноқонуний равишда
125 кв.метр ер майдонига қуриб олган бино-иншоотлари мажбурий тартибда
буздириш тўғрисида ижро варақаси берилсин.
“Yuks k k rt 777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан;
Балиқчи туман ҳокимлиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати,
Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд
орқали апелляция тартибида ва муддатда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Асқаров