Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/7981 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d8d01315-570f-4651-b0c2-ae66d55deca7 Claim ID PDF Hash fad012c535c27b2b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5 - моддаси нинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
кодексининг 115-моддаси кодекси 115 code_article
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7981-сонли иқтисодий иш судья – Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 11 декабрь Фориш туман иқтисодий суди судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабов котиблигида, аризачи Зарбдор тумани солиқ инспекциясининг қарздор “Aziz Yulduz nurl ri” оилавий корхонасини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили Н.Пардабоев (2025 йил 11 декабрдаги Р-06642-сонли ишочномага асосан) иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И К Л А Д И: Аризачи Зарбдор тумани солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) Зомин туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Aziz Yulduz nurl ri” оилавий корхонаси(кейинги ўринларда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор иштирок этмади ва ариза юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни қарздор иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд аризачининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 5 - моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартибтаомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор 2020 йил 28 сентябрда Зарбдор туман Давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган ва унга 307 768 834 СТИР рақами берилган. Қарздорнинг бугунги кун ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдидаги солиқ қарзи 39 994 179 сўмни ташкил қилади. Қарздорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари картотека (К-2) мавжуд. Юқоридагиларга асосан, қарздор ўзининг кредитор олдидаги мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга қодир эмас. Қарздорга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 115-моддаси талабларига асосан солиқ органи томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборилган бўлсада, солиқ қарзи белгиланган муддатда тўлаб берилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 123моддаси талабларига мувофиқ солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги аризачининг қарорлари Мажбурий ижро бюросига юборилган. Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг мол-мулки ёки даромадлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва уни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асослар мавжуд деб ҳисоблаб, аризачининг ариза талабини қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлашни ва қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси вазифасига учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Н.Қодиров номзодини тасдиқлашни, суд харажатларини қарздордан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 141, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор “Aziz Yulduz nurl ri” оилавий корхонаси тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “Aziz Yulduz nurl ri” оилавий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчи Н.Қодиров номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “Aziz Yulduz nurl ri” оилавий корхонасининг тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-53 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тегишли рўйхатга олувчи органга, Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлимига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига тақдим этиш; - сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш натижалари бўйича икки ойлик муддат ичида хулоса тайёрлаб судга ва жиноят аломатлари аниқланган тақдирда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш юклатилсин. “Aziz Yulduz nurl ri” оилавий корхонаси бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “Aziz Yulduz nurl ri” оилавий корхонаси ҳисобидан Зарбдор тумани солиқ инспекцияси фойдасига 41.200 сўм миқдорда почта харажати ундирилсин. “Aziz Yulduz nurl ri” оилавий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов