← Назад
Решение #2835348 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 113 символов
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
Беруний тумани
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ХХХ йил 11 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ, шу куни
даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ХХХ” фермер
хўжалигидан 1 497 218 сўм асосий қарз ва 16 896 сўм пеня ундиришни сўраган
даъво аризасига асосан иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда - даъвогар
деб юритилади)нинг жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги дан (бундан буён
матнда - жавобгар деб юритилади)дан 1 497 218 сўм асосий қарз ва 16 896 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари электр энергияси етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
01 июнда шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан даъвогар
жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол
қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган.
Даъвогар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган.
Лекин, жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини даъвогарга тўлаб
бермаган.
ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мазкур шартнома мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 1 497 218 сўм
асосий қарз қарздорлиги ҳосил бўлган.
Бу ишдаги ҳужжатларидаги шартнома, солиштириш далолатномаси,
талабнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топади.
Даъвогар жавобгардан 1 497 218 сўм асосий қарз ва 16 896 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бу ишдаги ҳужжатларидаги шартнома, солиштириш далолатномаси,
талабнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топади.
Даъвогарнинг судга тақдим қилинган 2025 йил 11 декабрь кунги
маълумотномасида жавобгар қарздорлигини тўлиқ бартараф қилганлиги
кўрсатилган.
Қайд этилганларга асосан суд даъво аризани қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундириш белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, ва 2031-2035 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан даъвогар “ХХХ” акциядорлик
жамиятининг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн
кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
ХХХ