Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/10020 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SURXOND RYOSUVQURILISHINVES Ответчик / Подсудимый OSK R- ER IZ
Source ID 6783fa59-1bc9-457a-b1b9-df8fc4963a69 Claim ID PDF Hash 57739432e9b2d712... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 317 символов
4-1901-2503/10020-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 11 декабр Термиз шаҳри Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили Э.Муродов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “SURXOND RYOSUVQURILISHINVES ” давлат муассасасининг жавобгар “OSK R- ER IZ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “SURXOND RYOSUVQURILISHINVES ” давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар ёки буюртмачи юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “OSK R- ER IZ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар ёки пудратчи юритилади) 39 779 446 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинганлигини, у узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлигини инобатга олиб, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 14 мартда 17-26-сонли қурилиш пудрат шартномаси (кейинги ўринларда – шартнома) тузилган. Мазкур шартномага асосан пудратчи “Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги “Моҳият” МФЙ аҳолиси томорқа ерларида суғоришни яхшилаш учувн “Р-9” каналига насос ўрнатиш ҳамда суғориш қудуғини қазиш объектини фойдаланишга тайёр ҳолда қурилиш ишларини бажариш, буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага асосан объектда қурилиш ишларини бажариш графиги тасдиқланган. Объектнинг умумий қиймати 994 836 000 сўмни ташкил этган. Шундан, 2025 йилда 994 836 000 сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилиши, 945094 200 сўм тўлаб берилиши лозим бўлган. Жавобгар томонидан шартномада ҳажмда ва муддатда ишлар тўлиқ бажарилмасдан жами 198 897 232 сўмлик қурилиш ишларини бажариш муддати 214 кунга кечиктириб юборилган. Пудрат шартномасининг 4.2-бандига мувофиқ, пудратчи барча ишларни қурилиш монтаж ишларини бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда ўзининг кучлари ва жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш мажбуриятини олган. Шу билан бирга шартноманинг 12.1-бандида, пудратчи барча ишлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган муддатларда бажарилишини кафолатлаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК) 631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, жавобгар шартнома интизомига риоя қилмасдан унинг шартларини бузиб, 2025 йил 07 апрелдан 2025 йил 30 сентябрга қадар қурилиш монтаж ишлари кечиктирилган. Шунинг учун даъвогар жавобгардан 39 779 446 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг ушбу даъво талаби ҳам асослидир. Чунки, шартноманинг 14.4-бандида пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ва шартномага илова қилинган ишларни бажариш графигига амал қилмаган тақдирда ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим деб кўрсатилган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, 39 779 446 сўм пеняни 11 933 834 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Суд иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига 795 589 сўм давлат божи, даъвогарга иш учун тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қарор қ и л д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “OSK R- ER IZ” масъулияти чекланган жамиятидан “SURXOND RYOSUVQURILISHINVES ” давлат муассасасига 11 933 834 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “OSK R- ER IZ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 795 589 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов