Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2504/11266 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека-банк Ответчик / Подсудимый Кафил суғурта
Source ID 4c6b4476-e618-40e7-9248-ee11209cb235 Claim ID PDF Hash 7ee530651e156980... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 101-моддаси нинг 101 law
айъати ИПК 274-моддаси айъати ИПК 274 law
аролик кодекси 915-моддаси аролик кодекси 915 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2504/11266-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Махмудова Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг жавобгар “Кафил суғурта” акциядорлик жамиятидан 1 000 000 000 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “K fil-sug‘urt ” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни даъвогар вакили Ж.Эгамбердиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Солиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Кафил суғурта” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан даъвогарнинг фойдасига 1 000 000 000 сўм суғурта товони ундиришни сўраган. Даъво аризаси дастлаб Тошкент туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига қабул қилинган. Кейинчалик мазкур иқтисодий иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига ўтказилган. Биринчи инстанция суди томонидан ишга “Қува-цемент” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 1 000 000 000 сўм суғурта товони ундирилиши белгиланган ва суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилган. Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида айнан шу ишни кўришга асос бўлган суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ажримига мувофиқ ушбу иш иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриб чиқиш куни белгиланган 2 бўлсада, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 101-моддасига асосан иш юритишни тўхтатиш ўрнига ишни амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда кўриб юборилишига йўл қўйганлиги, айнан шу қарздорликни қарздор ҳисобидан ундириш бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлиб, ушбу иш бўйича берилган ижро варақа юзасидан ижро ҳаракатлари ижро органларининг тегишли қарорига мувофиқ якунланмаган бўлсада, суд томонидан мавжуд қарздорликни қайта ундирилишига йўл қўйилганлиги ҳақидаги важларини баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни амалдаги қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқилишини, даъвогарнинг даъво талабларини рад этиб, уни жавобгарликдан озод қилинишини сўраган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишга жалб қилинган учинчи шахсдан вакил суд мажлисига келмади. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида қатнашаётган жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этмаслигини билдириб, ихтиёрий равишда суд мажлисини тарк этди. Судлов ҳайъати ИПК 274-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидага асосланиб, ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида шикоят асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш материалларидан кўринишича, даъвогар (банк) ва учинчи шахс “Қува-цемент” масъулияти чекланган жамияти (қарздор) ўртасида 2022 йил 29 июнда тузилган 406/514/2022-сонли кредит шартномасига кўра, банк томонидан қарздорга айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 232 900 евро миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит мажбуриятларининг бажарилиши таъминоти сифатида жавобгар (суғурталовчи), даъвогар (наф олувчи) ва “Қува-цемент” масъулияти чекланган жамияти (суғурта қилдирувчи/қарз олувчи) ўртасида 2023 йил 28 август куни 15-01-38/348-2023-сонли кредит қайтмаслик хатарини 3 суғурталаш шартномаси тузилган ва 15-01-38/348-2023-001-сонли суғурта полиси тақдим қилинган. Суғурта шартномаси ва полисга асосан суғурта пули 1 000 000 000 сўмни ташкил қилган. Суғурта шартномасининг 2.1-бандида суғурталовчи шартномада кўрсатилган тўловлар доирасида, шартномада белгиланган ҳолатлар, яъни суғурта ҳодисаси юзага келганда, суғурта қилдирувчига суғурта пули миқдорида суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Фуқаролик кодекси 915-моддасининг биринчи қисмига биноан, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит қарздорлиги (асосий қарз ва фоизлар) кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўланмаганлиги ҳисобланади. Учинчи шахс “Қува-цемент” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит шартномаси шартларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида юзага келган кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2-1501-2409/28923-сонли иши бўйича 2024 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Суғурта шартномасининг 2.4-бандида кредит шартномасига асосан таъминот сифатида гаровга олинган мол-мулклар ва бошқа таъминот турларига ундирув қаратилган ёки қаратилмаганлигидан қатъий назар, мазкур шартнома шартлари ва муддатлари доирасида қарздорликни суғурталанган қисми суғурталовчидан талаб қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга кўра, суғурта шартномасига асосан суғурта товонини тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга бир неча бор мурожаатлар қилиниб, талабномалар юборилган. Бироқ, даъвогарнинг бу мурожаатлари жавобгар томонидан ижобий ҳал этилмасдан, талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабдан тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан суғурта товони ундириш тўғрисидаги талаб билан судга даъво аризаси киритган. Қарздор, яъни учинчи шахс кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, кредит қарздорлиги кредит 4 шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган. Натижада даъвогарнинг кредит қарздорлигини қарздордан ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақида фуқаролик судига киритган даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилган. Бу ҳолат эса суғурта шартномасининг 3.1-бандида назарда тутилган суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғурта ҳодисасининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ва бунинг оқибатида даъвогарга 1 000 000 000 сўм зарар етказилганлиги ўз исботини топган. Бу ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2-1501-2409/28923-сонли иши бўйича 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг жавобгардан 1 000 000 000 сўм суғурта товони ундириш ҳақидаги талаби асослидир. Шунинг учун даъвогарнинг бу даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиши керак. Биринчи инстанция суди жавобгарни суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси туфайли келиб чиққан зарар юзасидан даъвогарнинг олдида жавобгар деб ҳисоблаган ҳолда бу даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 1 000 000 000 сўм суғурта товони ундириш ҳақида тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида баён қилинган айнан шу қарздорликни қарздордан ундириш бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжудлиги, ижро ҳаракатлари ижро органларининг тегишли қарорига мувофиқ якунланмаганлиги ҳақидаги важлари асоссиз бўлганлиги учун уларни далил сифатида қабул қилмайди. Чунки, таъкидлаб ўтилганидек, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси шартларига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит қарздорлиги белгиланган муддатларда тўланмаганлиги ҳисобланади. Шунингдек, суғурта шартномасида кредит шартномасига асосан таъминот сифатида гаровга олинган мол-мулклар ва бошқа таъминот турларига ундирув қаратилган ёки қаратилмаганлигидан қатъий назар, қарздорликни суғурталанган қисмини суғурталовчидан талаб қилиниши мумкинлиги назарда тутилган. Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқилган, тарафларнинг келтирган барча важлари муҳокама қилиниб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ёки нотўғри қўлланилмаган. Шунинг учун жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам асоссиздир. Шу боисдан улар билан келишиб бўлмайди. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. 5 ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланиб, ишни апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди. Баён этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда тўланган 10 000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириб, ундан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: “Кафил суғурта” акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти беришда тўланган 10 000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “Кафил суғурта” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. “Кафил суғурта” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М. Умаров Ҳайъат аъзолари Д. Акрамова М. Умматова