Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/9810 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сурхондарё вилоят Божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый F zli- ng r Bizn s
Source ID e378fd6c-c9f2-4d6f-ac37-36ee158f56f8 Claim ID PDF Hash 2c306a0845a5fb7b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 50-моддаси онуннинг 50 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФК 238 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
бандига биноан ФКнинг 326-моддаси бандига биноан ФК 326 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 13 702 символов
4-1901-2503/9810-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 11 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили Ж.Убаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Сурхондарё вилоят Божхона бошқармасининг жавобгар «F zli- ng r Bizn s» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2503/9810-сонли иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сурхондарё вилоят Божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар) «F zli- ng r Bizn s» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар)га нисбатан судга даъво аризаси бериб, ундан 1200000 сўм пеня, 2753600 сўм жарима ундиришни, тарафлар ўртасида тузилган 3270727-сонли электрон шартномани бекор қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси” АЖ ишга жалб қилинган. Учинчи шахс, жавобгар ва Термиз шаҳар прокуратурасига суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тараф суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, низо юзасидан ўз важларини баён қилиб, шартномани ўзаро келишув орқали бекор қилиш ҳақида юборилган электрон таклиф ва талабномалар оқибатсиз қолдирилганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида тарафлар ўртасида 21.05.2025 йилда жами “техник таъмирлаш хизмат” хизматини кўрсатиш бўйича ўтказилган электрон давлат ҳаридлари натижаси юзасидан умумий қиймати 2400000 сўмлик 3270727-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар шартнома давлат ҳаридларининг электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида ўзларининг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги ҳисоб варағига маблағларни ўтказиб бериши ҳамда кейинги иш кунидан кечиктирмасдан жавобгарга хабарнома юбориши, шартноманинг 2.2-бандига кўра жавобгар хабарномани олган кундан бошлаб 1 иш куни ичида келишилган маҳсулотни (хизматни) етказиб бериш мажбуриятини олган. Тўпланган ҳужжатларга кўра даъвогар шартнома умумий қийматининг пулини 26.05.2025 йилда Давлат ҳаридлари махсус ахборот портали ҳисобкитоб клиринг палатасидаги ҳисоб варағига ўтказиб берган бўлсада, жавобгар маҳсулот етказиб бериш мажбуриятини бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 29.05.2025 йилда юборилган 10/05-25-03634-сонли талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, даъвогар томонидан электрон дўкон орқали юборилган шартномани бекор қилиш таклифи ҳам қабул қилинмаган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра тарафлар шартнома бўйича ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар деб келишилган. Шунга кўра жавобгар шартнома бўйича хизмат кўрсатиш мажбуриятини кечиктирганлиги боис 1200000 сўм пеня ҳисобланган. “Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси” АЖнинг берган маълумотига кўра низоли шартнома бекор қилинмаган. Тарафлар томонидан низоли шартноманинг амал қилиш муддати шартномада аниқ белгиланмаган. Бундан ташқари шартноманинг 4.3-бандига кўра ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда жавобгар ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши келишилган. Шунга кўра жавобгар шартнома бўйича хизмат кўрсатиш мажбуриятини кечиктирганлиги боис пеня ҳисобланган. “Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси” АЖнинг берган маълумотига кўра низоли шартнома бекор қилинмаган. Тарафлар томонидан низоли шартноманинг амал қилиш муддати шартномада аниқ белгиланмаган. Жумладан, суд неустойканинг бир турини қўллаши мумкинлиги сабабли жарима ундириш талабини рад этиш лозим бўлади. Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилмаганлиги оқибатида белгиланган ишлар бажарилмасдан қолган. Бироқ, тарафлар ўртасида шартномада мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда жарима ундириш келишилмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш талаби билдирилмасдан мажбурият юклаш талаб қилинган. Бундай ҳолатда низо узил-кесил ҳал бўлмасдан қолиши сабабли мажбурият юклаш талабини рад этиш лозим бўлади. Даъвогар томонидан жавобгарга 29.05.2025 йилда юборилган 10/04-25-03634-сонли талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 40-бандига кўра иштирокчи томонидан электрон дўконда жойлаштирилган таклифда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасида қайд этилган маълумотлар ва товарни етказиб бериш муддати кўрсатилиши лозим. Иштирокчи электрон дўконда ўзи жойлаштирган ахборотнинг ишончлилиги бўйича жавобгар бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги директорининг “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида” 2018 йил 15 майдаги буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 32бандига кўра буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида ўзларининг иштирокларини фақатгина ЭРИ орқали амалга оширадилар. Буюртмачи ва иштирокчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда порталда тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 39-бандига кўра электрон давлат харидларининг якунига асосан портал томонидан автоматик равишда намунавий шакл асосида шартнома шакллантирилади ва шартнома томонларининг шахсий кабинетларига юборилади, шунингдек тузилган шартномалар электрон реестрига киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади. Мазкур Низомнинг 41-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилгандан сўнг бир иш куни мобайнида автоматик тартибда ДМБАТда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, шунингдек электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига биноан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд талаб қилинган пеняни 480000 сўмгача камайтиришни лозим топади. ФКнинг 382-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: - иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; - ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принципларидан бири шартнома интизомига риоя этиш ҳамда тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда 3015-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” низомнинг 34-бандида буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказадилар деб кўрсатилган. Ушбу шартнома шартлари тарафларнинг бири томонидан бузилганда ҳуқуқи бузилган тарафнинг ҲККПдаги ҳисоб рақамига қўйилган закалат суммаси ўзига қайтарилади, шартномани бузган тарафнинг закалат пуллари эса суд қарори асосида ҳуқуқи бузилган тарафга ундириб берилади. Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли бўлади. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Баён этилганларга кўра суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 480000 сўм пеня ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвогарнинг қолган талабларини рад этишни, Республика бюджетига жавобгардан 412000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод эканлигини инобатга олишни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 157, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Сурхондарё вилоят Божхона бошқармаси фойдасига «F zli- ng r Bizn s» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 480000 сўм пеня ҳамда иш учун тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «F zli- ng r Bizn s» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов