← Назад
Решение #2835416 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9766-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, Чироқчи туман
адлия бўлимининг даъвогар “Омад кафолат” ХК манфаатида жавобгар
"Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш" ДМга нисбатан бажарилган
пудрат ишлари қиймати учун 328 512 914 сўмни ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов,
Чироқчи туман адлия бўлими вакили Х.Ярбозоров (рахбар), даъвогар вакили
А.Нуримов (раҳбар), жавобгар вакили Н.Содиқов (ишончнома асосида)лар
иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан бирга
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Чироқчи туман адлия бўлимининг даъвогар “Омад кафолат” ХК (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш" ДМ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан бажарилган пудрат
ишлари қиймати учун 328 512 914 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси жалб этилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган адлия бўлими вакили даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, бажарилган ишлар қиймати бугунги кунга
қадар тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатантиришни
сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар
ўртасидаги
субпудрат
шартномаси
бўйича
ишлар
бажарилиб,
топширилганлигини, лойиҳада назарда тутилган ишлардан ортиқча ишлар
бажарилганлигини, суд томонидан тайинланган экспертиза давомида
аниқланган бажарилган ишлар ҳажми жами 328 512 914 сўмни ташкил
этишини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвони
тан олиб, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам пудрат ишлари
бажарилганлигини, бажарилган ишларга ҳеч қандай эътирозлар юқлигини
бажарилган ишлар учун умуман тўловлар қилинмаганлигини таъкидлаб
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси
шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома
тақдим этиб унда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган пудрат шартномаси
Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси Давлат харидларини
ривожлатириш ва мониторинг бўйича шўъбасидан рўйхатдан ўтмаганлиги
маълум қилиниб, иш ҳажмининг кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати
вакили иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган.
Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд
мажлисини унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 15
октябрда 3539288/1-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,
Бажарувчи – даъвогар шартнома шартларига кўра Қашқадарё 4Р 84 “Яккабоғ
ш. – Чироқчи қ – Шўрбозор қ” 67-78-км ПК 15+00 -16+70 оралиғида Кўкдала
тумани ҳокимлиги автотураргоҳи ҳудудини ободонлаштириш ишлари
лойиҳада кўзда тутилган объектни фойдаланишга топшириш бўйича қурилиш
ишларини бажариш, Буюртмачи – жавобгар эса бажарувчига қурилиш
ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиб, ишларни қабул қилиш ва
маблағ билан таъминловчи молиялаштирувчи орган томонидан
молиялаштирилгач, тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 328 512 914 сўм миқдорида ишлар бажарилган
бўлиб, ушбу ишлар 2025 йил 10 сентябрдаги 181/25-сонли назорат ўлчови
далолатномалар билан тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловларни амалга оширмаган.
Даъво аризасида мазкур пудрат шартномаси қонунга зид равишда
тўғридан-тўғри тузилганлигини, тарафлар ўртасида шартномалар ғазначилик
бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, қонунга кўра шартнома
ҳақиқий эмас ҳисобланишини, шу сабабли шартномани ҳақиқий эмаслик
оқибатини қўллаб жавобгардан бажарилган пудрат ишлари қиймати учун
328 512 914 сўмни ундириб беришни сўраган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни
(кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра,
бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат
буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат
харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва
миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали
орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот
воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган.
Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги
давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда
амалга оширилиши назарда тутилган:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома энг яхши таклифларни
танлаш орқали харид қилиш тартиб-таомилларига риоя этилмасдан тўғридантўғри тузилган.
ФК 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган
мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин
қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг
2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий
бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган
битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 4-бандида
эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон
дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган
давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб,
шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг
116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Шунга кўра юқорида келтирилган пудрат шартномаси ўз-ўзидан
ҳақиқий эмасдир.
ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга
олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Шунингдек, ишга жалб этилган учинчи шахс Ғазначилик бошқармаси
томонидан тақдим этилган маълумотномада тарафлар ўртасида тузилган
шартнома Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмат бошқармаси Давлат
харидларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлимидан рўйхатдан
ўтмаганлиги қайд этилган.
Ваҳолангки,
Ўзбекистон
Республикаси
Бюджет
кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлари бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга
кириши белгиланган.
Бироқ, шартнома тузилиб, жорий таъмирлаш бўйича пудрат ишлари
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгарнинг айби билан
шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказиш чоралари кўрилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” ги 269-сонли қарорининг 11-банди тўртинчи
хатбошида, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари
ва бюджет маблағлари олувчига нисбатан товарларни(ишларни, хизматларни)
етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда
шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси
учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги,
шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда
шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, деб тушунтириш берилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 2009 йил 18 декабрдаги 203сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисида, судларга тушунтирилсинки,
агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма
ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги
даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад
этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида келтириб ўтилган.
SQ “ ntru ti n” МЧЖ мутахассиси Ш.Қосимов томонидан 2025 йил
10 сентябрда ўтказилган назорат ўлчовида “Омад кафолат” ХК томонидан 328
512 914 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳолатлари аниқланган ва тарафлар
ўртасида изоҳ хати (далолатнома) расмийташтирилган.
Юқоридагиларга кўра суд пудрат шартномасини ҳақиқий эмаслик
оқибатини қўллаб жавобгардан даъвогар фойдасига 328 512 914 сўм
бажарилган ишлар қийматини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 328 512 914 сўм
бажарилган ишлар қиймати, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ҳамда Республика бюджетига 6 570 258,28 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114,116-моддалари
ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 74, 112-113, 118, 166, 176-179,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
қилди:
Жавобгар "Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш" ДМ ҳисобидан
даъвогар “Омад кафолат” ХК фойдасига 328 512 914 сўм бажарилган ишлар
қиймати ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар "Қашқадарё йўллардан мунтазам
фойдаланиш" ДМ ҳисобидан 6 570 258,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов