Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/7964 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Байзаков Бахтиёр
Source ID a6c1d0df-4c66-4cc2-a0fc-bc12aa76b877 Claim ID PDF Hash acd8d80e0fe516a1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7964-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 11 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “Байзаков Бахтиёр” фермер хўжалигидан 1 825 151 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарз ва 1 139 993 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Байзаков Бахтиёр” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 1 825 151 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарз ва 1 139 993 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 1 январда 17909295-сонли улгуржи (бюджет) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 1-бандига асосан “Таъминотчи” корхона “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг IV бўлимида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 4.2-бандига кўра “Истеъмолчи”, яъни жавобгар фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Аммо, юқоридаги қонун нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгар, энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлса-да, фойдаланилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 1 825 151 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2025 йил 1 октябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27моддасига асосан электр энергияси истеъмолчилари электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши кўрсатилган. Даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги маълум қилган. Суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, жавобгардан 1 825 151 сўм қарздорликни ундиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъво талабида жавобгардан 1 139 993 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат қилмаганлиги, бу эса пенянинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб жавобгардан 170 999 сўм пеняни ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 1 825 151 сўм асосий қарз, 170 999 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 326, 468-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Байзаков Бахтиёр” фермер хўжалигидан 1 825 151 сўм асосий қарз, 170 999 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Байзаков Бахтиёр” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов