Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1698 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 04e56423-7312-42f8-9c2a-d7143eee8799 Claim ID PDF Hash e519482ad5e11c39... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 9-моддаси нинг 9 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2936-сонли иш Қўрғонтепа тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 10 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар- "C I YON OIL" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қўлланилган 17 898 500 сўм молиявий санкцияни ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили А.Назаров (2025 йил 9 декабрдаги 17/2049-сонли ишончнома), жавобгар раҳбари А.Каюмов (паспорт)нинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "C I YON OIL" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан қўлланилган 17 898 500 сўм молиявий санкция ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, ўз кўрсатмасида аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгарга нисбатан белгиланган тартибда даъвогар томонидан қарорга асосан молиявий санкция қўлланилганлигини бироқ, жавобгар молиявий санкцияни қисман тўлаб қолган қисмини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли судга уни ундириш учун мурожаат этганлигини, ҳозирда хам жавобгар томонидан қўлланилган жарима тўланмаганлиги сабабли, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари кўрсатма бериб, ўз кўрсатмасида даъвогар 2025 йил 16 сентябрдаги қарори билан унга нисбатан 35 898 500 сўм молиявий жарима қўлланилганлигини, мазкур жариманининг 18 000 000 сўм қисмини тўлаб, иқтисодий ҳолати яхши эмаслиги сабабли қолган қисмини тўлай олмаганлигини, бир ой ичида тўлаб қўйишлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафларни кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 9-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошисига кўра, ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш чораларини кўради. Мазкур Қонуннинг 49-моддаси биринчи қисмига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон Қарорига мувофиқ қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 17-бандига кўра, молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда ваколатли органнинг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузилади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгар иштирокида 2025 йил сентябрда энергияни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш ҳақида 29-375-сонли далолатнома тузилиб, мазкур далолатномага кўра, жавобгар томонидан тақдим этган ҳисоботга асосан 2025 йил 10 августдан 12 сентябрга қадар қиймати 39 597 600 сўмлик 4 717 литр Аи-80 русумли автобензин, 28 600 000 сўмлик 2 600 литр Аи-90 русумлик автобензин ва қиймати 3 600 000 сўмлик 400 литр дизел ёнилғиси жами қиймати 71 797 600 сўмлик 7 714 литр нефть маҳсулотларини қиёслов муддатига амал қилмаган ҳолда реализация қилинганлиги аниқланиб, реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи яъни 35 898 500 сўм миқдорида молиявий санкция қўлланиши маълум қилинган. Мазкур далолатнома даъвогар мутахассиси ҳамда жавобгар раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр босилиб, жавобгар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликка нисбатан эътироз билдирилмаган. Бинобарин, Низомнинг 21-банди биринчи хатбошисига кўра, ваколатли органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун асос ҳисобланади. Қонуннинг 43-моддаси иккинчи қисмига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шу сабабдан, даъвогар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликка нисбатан жавобгар эътироз билдирмаганлиги учун 2025 йил 16 сентябрда 834-сонли жавобгарга молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, унга нисбатан назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар миқдори 71 797 600 сўм қийматининг эллик фоизи миқдорида 35 898 500 сўм молиявий санкция қўлланилган. Низомнинг 28-бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан қўлланилган 35 898 500 сўм молиявий санкциянинг 18 000 000 сўм қисми бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда тўланиб қолган 17 898 500 сўм қисми ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, уни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилинган. Юқорида қайд қилинганларга кўра, суд аризани қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан қўлланилган 17 898 500 сўм миқдорида молиявий санкция ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: даъвогар- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар- "C I YON OIL" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: даъвогар- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 17 898 500 сўм молиявий санкция ҳамда 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков 4-1705-2502/2936-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани (ХУЛОСА ҚИСМ) 2025 йил 10 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар- "C I YON OIL" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қўлланилган 17 898 500 сўм молиявий санкцияни ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили А.Назаров (2025 йил 9 декабрдаги 17/2049-сонли ишончнома), жавобгар раҳбари А.Каюмов (паспорт)нинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,, суд қ а р о р қ и л а д и: даъвогар- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар- "C I YON OIL" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: даъвогар- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 17 898 500 сўм молиявий санкция ҳамда 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Н.М.Ахматбеков