Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4066 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Бухоро сув таъминоти
Source ID e4c59f74-5b54-4cd5-97c8-754b2bf1ef41 Claim ID PDF Hash 31e7288d33914370... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4066-сонли иш ҒИЖДУВОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2025 йил 11 декабрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котибалигида, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили С.Хўжаев (ишончнома асосида), “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамияти вакили Ғ.Холиқов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятидан 24 271 076,62 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 24 271 076,62 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Жавобгар вакили корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, кредитор “Ludwig f iff r h – UND Ti fb u G B & O. KG” (Германия Федератив Республикаси) корхонаси ариза билан судга мурожаат қилиб, “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятини тўловга қобилятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 14 ноябрдагидаги ажрими билан жавобгар “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган (4-20-2507/32сонли иш). Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Демак, мазкур ҳолатда даъво аризасида банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган жавобгарга нисбатан талаб билдирилган. Шу боис даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 485 422 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса тарафнинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья М.Набиев