← Назад
Решение #2835461 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law |
Текст решения
2 417 символов
4-1901-2504/10047-сонли иқтисодий иш
ТЕРМИЗ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2025 йил 11 декабр
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар "DILOROM NEW WORLD WORLD"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "SURXON G VH RI
EKSPOR " хусусий корхонасидан 17 500 000 сўм дебиторлик қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни тарафлар
иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
"DILOROM NEW WORLD WORLD" АТИБ (кейинги ўринларда даъвогар) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, "SURXON G VH RI EKSPOR " масъулияти чекланган
жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар) 17 500 000 сўм дебиторлик
қарзни ундиришни сўраган.
Тарафларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган
тартибда хабар қилинган бўлса-да, ўз вакиллари иштирокини
таъминламадилар ҳамда сабабини судга маълум қилишмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК)нинг 107-моддаси 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ишдаги тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогарга суд мажлисининг
вақти ва манзили ҳақида “Гибрид почта” хизмати орқали 24.11.2025 йилда
белгиланган тартибда хабарнома етказилган.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига кўра давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 110, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
"DILOROM NEW WORLD WORLD" АТИБ ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов