Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9219 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0316b836-0085-4abd-a71b-624e42ec8269 Claim ID PDF Hash f5317dd9bb446197... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9219-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 11 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида жавобгар ***дан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Нурназаров (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 2024 йил 19 сентябрь куни тузилган 2024-64-сонли кредит шартномаси бўйича жами 107.865.914,44 сўм кредит қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгар вакили иштирокини таъминлашмади. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида жавобгарларнинг суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан, ишни жавобгарнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 19 сентябрь куни 2024-64-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга озиқ-овқат савдоси фаолиятини кенгайтириш маиший техника ва жиҳозлар сотиб олиш мақсадида муддатга олти ой имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 17,5 фоиз устама тўлаш билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси мажбуриятларини бажармасдан, кредит ва фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисоб варақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари кредит, кафиллик ва ипотека шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 7461-моддасига мувофиқ Кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бироқ мазкур кредит шартномасининг 16-банди “б” қисмида тарафлар ўртасида кредит қарздорлигининг асосий қарз ҳамда фоиз қарздорликлари кечиктирилган тўловлар бўйича фоиз қарздорликларини тўлаш мажбурияти бажарилмаганда кредитни муддатидан олдин ундириш учун асос бўлиши кўрсатиб ўтилган. ФК 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига кўра, Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги 88.888.888 сўм муддатли кредит қолдиғи, 11.111.112 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 1.109.842,71 сўм муддатли фоиз, 6.537.299,52 сўм муддати ўтган фоиз, муддати ўтган таънига фоиз 218.772,21 сўм жами 107.865.914,44 сўм кредит қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномалари, банк маълумотномаси, огоҳлантириш хати ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаблари асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган кредит қарзи тўланмаган. Шу сабабли суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 2.157.318,29 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 157, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 88.888.888 сўм муддатли кредит қолдиғи, 11.111.112 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 1.109.842,71 сўм муддатли фоиз, 6.537.299,52 сўм муддати ўтган фоиз, муддати ўтган таънига фоиз 218.772,21 сўм жами 107.865.914,44 сўм кредит қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ***дан республика бюджетига 2.157.318,29 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова