← Назад
Решение #2835503 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2502/11282-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Махмудова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Умаров
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг
жавобгар
“ v ng rd
Eksim”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
9 014 499 800 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 майдаги ҳал қилув қароридан
норози бўлиб, “ v ng rd Eksim” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни даъвогар вакили С.Рустамов
(ишончнома асосида), жавобгар адвокати А.Тишабаев (ордер асосида)ларнинг
иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фарғона вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “ v ng rd Eksim” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Фарғона туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг ҳаракатларида
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлиги ва қўшилган қиймат
солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) асоссиз ҳисобга
олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 9 014 499 800 сўм ҚҚС ундиришни
сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 майдаги ҳал
қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
орқали давлат бюджетига 9 014 499 800 сўм ҚҚС ундирилиши белгиланган
ва суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилган.
Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, кассация шикояти берган ва шикоятида жавобгар фаолиятида камерал
текшириш адолатли ўтказилмаганлиги, солиқ органи томонидан ҚҚС базаси
нотўғри аниқланганлиги, суднинг ҳал қилув қарори далиллар билан етарли
даражада асослантирилмаганлиги ҳақидаги важларини баён қилган ҳамда ҳал
қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
2
Кассация инстанцияси судида ишни қайта кўриш чоғида ишни биринчи
инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилиб, ишга “Gr t
ir l ” масъулияти чекланган жамияти, “ uh mm d ziz Qurilish
’mir”
масъулияти чекланган жамияти, “F mil Im rt r d ” масъулияти чекланган
жамияти ва “V di - h rv
rk t” масъулияти чекланган жамияти низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган ишга жалб қилинган учинчи шахслардан вакиллар суд
мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
297-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидага асосланиб, ишни
улар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Жавобгар адвокати суд мажлисида кассация шикоятини қувватлаб, унда
баён қилинган важларни такроран келтириб ўтди ва судлов ҳайъатидан
кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида шикоят асоссиз
эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб,
қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогарнинг 2025 йил 11 мартдаги
30-01187-кt-сонли ва 2025 йил 17 мартдаги 30-01275-kt-сонли буйруқларига
асосан жавобгар фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши
юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Ўтказилган камерал солиқ текширувида жавобгар томонидан солиқ
тўламаслик хавфи юқори бўлган, кейинчалик ҚҚС тўловчиси гувоҳномалари
бекор қилинган “Gr t ir l ” масъулияти чекланган жамияти, “ uh mm d ziz
Qurilish
’mir” масъулияти чекланган жамияти, “F mil Im rt r d ”
масъулияти чекланган жамияти ва “V di - h rv
rk t” масъулияти
чекланган жамияти билан тузилган битимлар асосида шубҳали молиявий
операциялар амалга оширилганлиги, мазкур контрагентлар томонидан
реализация қилинган товарларнинг ҳақиқатда кирим қилинганлиги бўйича
кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ҳолатлари ва расмийлаштириб берилган
ҳисобварақ-фактуралар
жавобгарнинг
солиқ
ҳисоботларида
акс
эттирилганлиги натижасида жами 9 014 499 884 сўм ҚҚС асоссиз ҳисобга
(зачёт)га олинганлиги, контрагент томонидан реализация қилинган товарлар
бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги)
аниқланган.
3
Текшириш натижаларига кўра, 2025 йил 18 мартда жавобгарда
ўтказилган камерал солиқ текшируви натижалари юзасидан хулоса
расмийлаштирилиб, 9 014 499 884 сўм қўшимча ҚҚС ҳисобланган
ва жавобгарга ушбу ҚҚС фарқ суммасига солиқ ҳисоботига тузатиш киритиш
ҳақида 2025 йил 18 мартда 30-45378-сонли талабнома юборилган. Лекин,
жавобгар томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган,
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган ёки ушбу фарқ
суммасини инкор қилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаган ва текширув
натижаларига кўра аниқланган солиқ суммасига эътироз билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ
кодекси деб юритилади) 14-моддасининг саккизинчи қисмида ушбу моддада
кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг
(кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек
уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи
норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд
томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар мазкур ҳолатда жавобгар ва контрагентлар
ўртасида тузилган шартномалар бўйича етказиб берилган маҳсулотларнинг
кирим
ҳужжатлари
йўқлиги
сабабли
ушбу
битимлар
қалбаки
ва кўзбўямачилик учун тузилган ҳамда ушбу битимларнинг оқибати солиқ
органига битим асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан
ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблаб, жавобгарга нисбатан судга даъво
аризаси киритган ҳамда даъво аризасида жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлиги ва ҚҚС асоссиз ҳисобга
олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 9 014 499 800 сўм ҚҚС ундиришни
сўраган.
Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида
солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг
ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари
мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш
қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмайди.
Солиқ кодекси 266-моддасининг ўн бешинчи қисмига кўра, агар ҳисобга
олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки
кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид
далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки
унга тузатишни амалга оширишга ҳақли.
Солиқ органи томонидан учинчи шахслар-контрагентларнинг
бухгалтерия
ҳужжатларида
реализация
қилинган
товарлар
акс
эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), яъни контрагентларда юклар
ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги
аниқланган.
4
Судлов ҳайъати жавобгарнинг контрагентлари фаолиятида сотилган
ва харид қилинган товарлар номутаносиблигини ҳамда контрагентларнинг
солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлганлигини, кейинчалик уларнинг ҚҚС
тўловчиси гувоҳномалари бекор қилинганлигини, жавобгар контрагентларни
танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги ҳақидаги
қонунчилик талабига риоя этмаганлигини, жавобгар томонидан ҳисобга
олинган ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўлаб
берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди. Шу сабабдан мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарга нисбатан
ҚҚСни ундириш талабини билдиришга ҳақлидир, даъвогарнинг бу даъво
талаби эса қаноатлантирилиши керак.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар орқали давлат бюджетига
9 014 499 800 сўм ҚҚС ундириш ҳақида тўғри хулосага келиб, қонуний
ва асослантирилган қарор қабул қилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида баён қилинган
камерал текшириш адолатли ўтказилмаганлиги, солиқ органи томонидан ҚҚС
базаси нотўғри аниқланганлиги, суднинг ҳал қилув қарори далиллар билан
етарли даражада асослантирилмаганлиги ҳақидаги важларини муҳокама
қилиб, уларни кассация шикоятини қаноатлантириш ва биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асосли далил
деб ҳисобламайди.
Чунки, таъкидлаб ўтилганидек, контрагентларда юклар ҳақиқатда
мавжудлигини, товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд бўлмаган, шартномалар ва ҳисобварақ-фактуралар асосида
реализация қилинганлиги кўрсатилган товарлар уларнинг бухгалтерия
ҳужжатларида акс эттирилмаган, жавобгар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС
суммаси контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаган,
жавобгар эса контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик
қилиши шартлиги ҳақидаги қонунчилик талабига риоя этмаган. Шу боисдан
жавобгарнинг келтирган барча важлари билан келишиб бўлмайди.
Қолаверса, иш материалларида мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар
низолашаётган масала, яъни контрагентлар томонидан тўланмаган
ҚҚС суммалари тўланганлиги бўйича далиллар мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
5
Кассация шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар
ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди.
Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга
асосланиб, ишни кассация инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Баён этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини
қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикояти беришда тўланган 41 200 сўм
почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириб, ундан республика
бюджетига ишни кассация инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ
90 144 998 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 299, 300, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“ v ng rd Eksim” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 майдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати
“ v ng rd Eksim” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
“ v ng rd Eksim” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 90 144 998 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул
қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М. Умаров
Ҳайъат аъзолари
Д. Акрамова
М. Умматова