← Назад
Решение #2835505 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 210 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| исман воз кечишнинг ИПК | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9682-сонли иқтисодий иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризадан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш
тўғрисида)
Қарши шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида аризачи “************”
МЧЖнинг қарздор “************” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатишни ва уни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича ишни муваққат бошқарувчси З.Холмуродова иштирокида
Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи “************” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда—аризачи ва (ёки) кредитор, ундирувчи) Қарши
туманлараро иқтисодий судига қарздор “************” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда —қарздор ва/ёки жамият)га
нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, аризада қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва уни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Бунга асос қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
8 октябрдаги 4-1001-2416/84439-сонли ҳал қилув қарорига асосан қарздордан
ундирувчи фойдасига 150 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня,
2 000 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати ундириш
белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақанинг
ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросига ижро этиш учун
юборилган бўлиб, қарздор томонидан қарздорлик бугунги кунга қадар
тўланмаган ва Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорликни
ундиришнинг имкони бўлмасдан келган. Қарздор кредиторнинг олдидаги
қарздорлик тўланмаган муддат уч ойдан ортиқ муддатни ташкил қилади.
Жамият мавжуд қарздорликни уч ойдан ортиқ муддат ичида тўламасдан
келаётганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда —Қонун)нинг 5-моддасида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик (вақтинча тўловга қобилиятсизлик)
аломатлари мавжудлигидан далолат бериши келтирилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрдаги
4-1801-2501/9682-сонли ажрими билан аризачининг қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги иш юритиш учун қабул қилинган ва
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда
қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилиниб, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг муваққат бошқарувчиси номзодини тавсия этиш
тўғрисидаги 2025 йил 10 ноябрдаги 01/14-17255-сонли хати инобатга олиниб,
қарздорга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг таклифига кўра, учинчи
тоифали суд бошқарувчиси З.Холмурадова муваққат бошқарувчи этиб
тайинланган.
Суд муҳокамасига қадар аризачи қарздор томонидан қарздорлик тўлиқ
тўланганлиги сабабли қарздорга нисбатан тақдим қилган даъво (ариза)дан воз
кечиш ҳақида электрон тартибда ариза билан мурожаат қилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган аризачи ва қарздор суд мажлисида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчси З.Холмуродова
қарздор томонидан аризада келтирилган қарздорлик кузатув жараёнида тўлиқ
тўланганлигини, аризачидан бошқа кредиторлар талаб белдирмаганлигини,
аризачи аризасидан воз кечганлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчилар тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
аризачининг аризадан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
ИПКнинг 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва
фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда
тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни
эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 8 октябрдаги 4-1001-2416/84439-сонли ҳал қилув қарорига
асосан қарздордан ундирувчи фойдасига 150 000 000 сўм асосий қарз,
20 000 000 сўм пеня, 2 000 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати
ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори асосида берилган ижро
варақанинг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросига ижро
этиш учун юборилган бўлиб, қарздор томонидан қарздорлик бугунги кунга
қадар тўламаган ва Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорликни
ундиришнинг имкони бўлмасдан келган. Қарздор кредиторнинг олдидаги
қарздорлик тўланмаган муддати уч ойдан ортиқ муддатни ташкил қилади.
Жамият мавжуд қарздорликни уч ойдан ортиқ муддат ичида тўламасдан
келаётганлиги сабабли аризачи судга мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва уни тўловга қобилиятсиз
деб топишни сўраган.
Бироқ, суд мажлиси бошлангунига ва ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар аризачи томонидан
аризадан воз кечишини маълум қилиб, бу тўғрисидаги ариза 2025 йил
4 декабрда судга тақдим этилган.
Аризачининг даъво(ариза)дан тўлиқ воз кечиш ҳақидаги аризасидан
кўринишича, аризачи қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли, аризадан
тўлиқ воз кечган.
ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогар ишни ҳар
қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 13-сонли қарорининг
13-бандида, даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги ёхуд даъводан воз кечиш
ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим этилиши лозим. Судларнинг
эътибори даъводан воз кечиш қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслигига қаратилсин. Суд даъвогарга даъводан тўлиқ ёки қисман воз
кечишнинг ИПК 111-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган
оқибатларни тушунтириши лозимлиги белгиланган.
ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган
ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд, аризачининг ихтиёрий асосларда аризадан тўлиқ воз кечиши қонун
ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб,
аризачининг аризадан тўлиқ воз кечишни қабул қилишни ҳамда иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиёти тўғрисида” 36-сон қарори 18-бандида, даъвогар (аризачи) арз қилган
талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар
томонидан қопланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Бундай ҳолларда, аризачи томонидан ариза учун олдиндан суд
харажатлари тўлаб чиқилганлигини инобатга олиб, уларни аризачи зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 110, 111, 118, 157, 170, 172, 195-моддаларини
қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Аризачи “************” МЧЖнинг даъво (ариза)дан воз кечиши қабул
қилинсин.
Аризачи “************” МЧЖнинг қарздор “************” МЧЖга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Аризачи “************” МЧЖ томонидан олдиндан тўлаб чиқилган
суд харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин.
Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек тегишли
рўйхатга олувчи орган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Мажбурий
ижро бюросига юборилсин.
Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда
шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.Қодиров