Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1515 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b2df3357-00d7-41e4-8ec4-36951c5ea26d Claim ID PDF Hash f5670082c2e84b52... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1515-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 11 декабрь Қўрғонтепа т манлараро иқтисодий с ди, с дья У.М.Б з рходжаев раислигида, Я.М.Абд рахмоновнинг с д мажлиси котиблигида, даъвогар- “Nil-gr nit” масъ лияти чекланган жамиятининг жавобгар- “ irishk r t kstil gr u lust r” масъ лияти чекланган жамиятидан 6 232 553 488,88 сўм асосий қарз ндириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогарнинг вакили- Ғ.Жалилов (2025 йил 3 январдаги №25/01сонли ишончнома ва паспорт асосида) иштирокида, жавобгарнинг вакили- Ш.Шодиев (2025 йил 22 ноябрдаги №0251/11-сонли ишончнома асосида) қатнаш вида, Қўрғонтепа т манлараро иқтисодий с ди биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ с д мажлисида кўриб чиқиб, қ йидагиларни а н и қ л а д и: “Nil-gr nit” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Mirishk r t kstil gr u lust r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 6 232 553 488,88 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасидаги важларини такрорлаб, жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб бермаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар билан келишув тузиш мақсад йўқлигини, аризани умумий асосда кўришни ва қарздорликни ундириб беришни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатувлар бериб, даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, қарздорликни тўлаб беришини билдириб, даъвогар билан келишувга эришмоқчилигини маълум қилиб, суддан келишувга вақт беришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва кўрсатмаларини тинглаб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан ҳамда тарафларнинг тушунтиришларидан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электрон тартибда тузилган 2022 йил 4 март куни №50-сонли “Олди-сотди шартномаси”га мувофиқ даъвогар жавобгарга тайёр трикотаж маҳсулот(матнда “товар” деб юритилади)ларни етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий суммаси 10 000 000 000 сўм этиб белгиланган. Даъвогар жавобгарга шартномага асосан 2022 йил 18 апрелдаги №48-сонли ҳисобварақ-фактура билан 2 936 891 850 сўмлик, 2022 йил 27 майдаги №53-сонли ҳисобварақ-фактура билан 3 295 661 638,86 сўмлик, жами 6 232 553 488,86‬ сўмлик товарларни етказиб берган. Жавобгар томонидан ушбу товарлар қабул қилинган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга тайёр трикотаж маҳсулотлари сотилганлиги ва топширилганлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан юқоридаги ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Жавобгар томонидан етказиб берилган товар(тайёр трикотаж маҳсулотлари)лар учун даъвогарга тўловлар амалга оширилмаганлигини натижасида 6 232 553 488,88 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогар жавобгарга 2024 йил 9 сентябрда №09/09-сонли қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномани жавобгарга юборган. Лекин жавобгар юборилган талабномани оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари бошқа шахсга зарар етказиш натижасида, 234-моддасига асосан асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 386-моддасига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Қайд этилганларга кўра, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Баён этилганларга кўра, суд даъвонинг 6 232 553 488,88 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли, суд жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 124 651 070 сўм давлат божи ҳамда Олий суднинг тегишли ҳисоб рақамига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ФКнинг 8, 234, 236, 386, 419-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар- “ irishk r t kstil gr u lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “Nil-gr nit” масъулияти чекланган жамиятига 6 232 553 488,88 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 124 651 070 сўм давлат божи; - Олий суд фойдасига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев 4-1706-2501/1515-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 11 декабрь Қўрғонтепа т манлараро иқтисодий с ди, с дья У.М.Б з рходжаев раислигида, Я.М.Абд рахмоновнинг с д мажлиси котиблигида, даъвогар“Nil-gr nit” масъ лияти чекланган жамиятининг жавобгар- “ irishk r t kstil gr u lust r” масъ лияти чекланган жамиятидан 6 232 553 488,88 сўм асосий қарз ндириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогарнинг вакили- Ғ.Жалилов (2025 йил 3 январдаги №25/01сонли ишончнома ва паспорт асосида) иштирокида, жавобгарнинг вакили- Ш.Шодиев (2025 йил 22 ноябрдаги №0251/11-сонли ишончнома асосида) қатнаш вида, Қўрғонтепа т манлараро иқтисодий с ди биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ с д мажлисида кўриб чиқиб, суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 386, 419-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар- “ irishk r t kstil gr u lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “Nil-gr nit” масъулияти чекланган жамиятига 6 232 553 488,88 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 124 651 070 сўм давлат божи; - Олий суд фойдасига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев