Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/8014 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 38df6a53-c242-4c89-92c3-bab78bdb9e35 Claim ID PDF Hash 346ce305f4525e7a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
онуннинг 65-моддаси онуннинг 65 law
аролик Кодекси 50-моддаси аролик Кодекси 50 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8014-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Д. Соатов Апелляция инстанцияда маърузачи судья А.Иномов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 11 декабрь Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар А.Мухиддинов ва А.Иномовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Қққнинг жавобгар Фффдан 14 993 161 сўм миқдорида пенсия пулларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан Ффф томонидан берилган апелляция шикоятини даъвогар вакили Б.Султонов, жавобгар раҳбари Б.Эралиев, Наманган вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджанов иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни аниқлади: Қққ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Ффф (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 14 993 161 сўм миқдорида пенсия пулларини ундириб беришни сўраган. Суднинг 2025 йил 23 сентябрдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармалари жалб этилган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан 14 993 161 сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қароридан норозилигини, масалага ойдинлик киритиб беришни сўраган. 1 Бунга асос қилиб, фуқаронинг исмидаги фарқни ҳисобга олмасдан 2023 йил 27 июндаги 86844982-сонли иш ҳақи тўғрисидаги маълумотни собиқ Тўрақўрғон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори С.Тожибоев ва ижрочи А.Тўйчиевалар маълумот берганлигини, Ффф маълумот бермаганлиги ҳақида важларни келтирган. Суд мажлиси куни ва вақтидан хабардор этилган Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармалари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Суд мажлисида жавобгар раҳбари шикоятда келтирилган масалаларга ойдинлик киритиш деганда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни назарда тутганлигини, шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили шикоят асоссиз эканлигини жавобгар Тўрақўрғон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивини ҳуқуқий вориси эканлигини билдирди. Суд мажлисида прокурор апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш тўғрисида фикр билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, прокурорни фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тўрақўрғон тумани, “Бордимкўл” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Мираҳмедова Саодат Ражабоевнага 14988785 – сонли ёшга доир пенсия тўғри тайинланиши қонунийлиги ҳолати ўрганилган. 2 Ўрганишда фуқарога тайинланган пенсия “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига зид равишда тайинланган деб топилган ва натижаси бўйича 13.06.2025 йилда маълумотнома расмийлаштирилган. Жумладан: С.Мирзаахмедова меҳнат фаолияти даврида 1982-1983 йилларда “Киров” колхозида ишлаганлиги, Ффф томонидан 27.06.2023 йилдаги 86844982-сонли иш ҳақи маълумотномасини нотўғри тўлдириб яъни, иш ҳақи китобларида исми Сахадат бўлиб чиққанини маълумотнома изоҳларида ёзмаганлиги ҳолати, Тўрақўрғон туман давлат 2архиви томонидан қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этилиши натижасида 12.06.2023 йилдан 30.06.2025 йилга қадар жами 14 993 161 сўм пенсия пуллари ортиқча тўланишига сабаб бўлган. “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”ги Низомнинг 195-бандида, пенсия олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги учун ушбу ҳужжатларни берган ташкилотнинг мансабдор шахси ҳамда пенсионер қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб бериши белгиланган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасида корхона, ташкилот ёки пенсионер томонидан ишончсиз маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни пенсия жамғармасига қопланиши, бунда корхона ёки ташкилот томонидан етказилган ўрни пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган қопланиши белгиланган. Шу асосда даъвогар судга мурожаат этиб, етказилган зарарни жавобгардан ундиришни сўраган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 14 993 161 сўм асосий қарзни регресс тартибда ундириш талабини қонун ҳужжатларига мувофиқ асосли ҳисоблаган ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг тўхтами тўғри бўлган деб ҳисоблайди ва қуйидагиларга кўра шикоятда келтирилган важларга қўшилмасликни лозим топди: Тўрақўрғон туман ҳокимининг 2023 йил 6 октябрдаги 405-85-Q/23-сонли қарори билан Тўрақўрғон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви жавобгарга қўшиб юбориш орқали тугатилган; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 50-моддасининг иккинчи қисмига кўра юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар ўтади. Судлов ҳайъати жавобгар Тўрақўрғон туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивининг қўшиб олганлиги сабабли унинг бурчлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади деб баҳолайди. 3 ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тўланган 206 000 сўм давлат божи, 41 200 суд почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 278, 279, 280моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қилди: Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Ффф томонидан тўланган 206 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм суд почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ффф томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси РМамажонова Ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов А.Иномов 4