← Назад
Решение #2835534 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ФКнинг | 380 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2518/104137-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 11 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбековнинг
раислигида, А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар –
Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Исломбек кўркам даласи” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгарлар - “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик
жамияти,
“Ўздаверлойиҳа”
давлат
илмий
лойиҳаси
институти
“Андвилерлойиҳа” Андижон вилоят бўлинмасига нисбатан 2023 йил
13 ноябрдаги YU 098-996257-сонли “Ғолиблик баённомаси”ни бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризасини, кенгаш вакили Ф.Насриддинов (2025 йил
4 ноябрдаги 12-сонли ишончнома), Я.Абдурашидова (2025 йил 10
сентябрдаги 70/4-сонли ишончнома), даъвогар раҳбари И.Рахимов (паспорт),
жавобгар “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик
жамияти вакили Ш.Равшанов (2025 йил 6 ноябрдаги 01/25-05-4137-сонли
ишончнома), жавобгар “Андвилерлойиҳа” Андижон вилоят бўлинмаси
вакили Р.Умурзақов (2025 йил 11 декабрдаги 41-01/06-1331-сонли
ишончнома), Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс “Агро саодат” масъулияти чекланган жамияти
раҳбари Ф.Абдурахимов(паспорт) иштирокида, Қўрғонтепа туман прокурори
ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда “Фермерлар кенгаши” деб юритилади)нинг
“Исломбек кўркам даласи” фермер хўжалиги(бундан буён матнда “даъвогар”
деб юритилади) манфаатида жавобгарлар - “Электрон онлайн аукционларни
ташкил этиш” акциядорлик жамияти, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий
лойиҳаси институти “Андвилерлойиҳа” Андижон вилоят бўлинмаси (бундан
буён матнда “жавобгарлар” деб юритилади)га нисбатан “Электрон онлайн
аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамиятининг 2023 йил
13 ноябрдаги YU 098-996257-сонли “Ғолиблик баённомаси”ни бекор
қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга “Агро саодат” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “учинчи шахс” деб юритилади) ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида Фермерлар кенгаши вакиллари бир хил мазмунда
кўрсатма беришиб, ўз кўрсатмаларида – даъво ариза талабини қўллабқувватлаб, фермер хўжалигига қарашли ер майдони асоссиз равишда
аукционга чиқарилиб, учинчи шахсга сотиб юборилганлигини, Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 январдаги ҳал қилув қарори
билан “2021 йил 6 март кунги фермер хўжалиги томонидан ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 9/727-сонли шартномасини бекор
қилиш ҳақида”ги 2023 йил 6 мартдаги 29-сонли келишув битими ҳақиқий
эмас деб топилганлиги сабабли ҳозирда мазкур ер майдони даъвогар
ихтиёрига қайтарилиши лозимлигини билдиришиб, даъвони қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари ўз кўрсатмасида – даъво ариза
талабини қўллаб-қувватлаб, кенгаш вакилларининг кўрсатмаларини
такрорлаб, қонунга асосан ер майдонидан фермер хўжалиги фойдаланиши
лозимлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида, жавобгар “Электрон онлайн аукционларни ташкил
этиш” акциядорлик жамияти вакили ўз кўрсатмасида – Андижон вилояти,
Жалақудуқ тумани, Қўштерак МФЙда жойлашган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган 32,1391 га ер майдонини онлайн аукцион орқали сотишда хеч
қандай қонун бузилишларга йўл қўйилмаганлигини билдириб, даъво
талабини рад этишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар “Андвилерлойиҳа” Андижон вилоят
бўлинмаси вакили жавобгар “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш”
акциядорлик жамияти вакилининг важларини тасдиқлаб бир хил кўрсатма
бериб ўтди.
Суд мажлисида учинчи шахс раҳбари ўз кўрсатмасида- Андижон
вилояти, Жалақудуқ тумани, Қўштерак МФЙда жойлашган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган 32,1391 га давлат заҳирасидаги ер майдонини
онлайн аукцион орқали сотиб олганлигини билдириб, даъво талабини рад
этишни сўради.
Суд мажлисида прокурори ёрдамчиси ўз кўрсатмасида- иш материллари
билан танишиб чиққанлигини, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъвоси асоссиз
эканлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради.
Суд, тарафларнинг важларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларига кўра, “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш”
акциядорлик жамиятининг 2023 йил 13 ноябрдаги электрон танлов
натижалари тўғрисидаги YU 098-996257-сонли Баённомасига кўра, Андижон
вилояти, Жалақудуқ тумани, Қўштерак МФЙда жойлашган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган пахта-ғаллачиликка асосланган 32,1391 га ер
майдони онлайн аукцион орқали “Агро саодат” масъулияти чекланган
жамиятига 30 йилга ижара асосида сотилган.
Мазкур ер майдони туман заҳирасига олиниб, аукционга чиқарилгунга
қадар 2021 йил 6 мартдаги фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномага асосан даъвогар “Исломбек
кўркам даласи” фермер хўжалигига ажратиб берилган ва “2021 йил 6 март
кунги фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисидаги 9/727-сонли шартномасини бекор қилиш ҳақида”ги 2023
йил 6 мартдаги 29-сонли келишув битимига асосан ер майдони заҳирага
қайтарилган.
Даъвогарнинг “2021 йил 6 март кунги фермер хўжалиги томонидан ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 9/727-сонли
шартномасини бекор қилиш ҳақида”ги 2023 йил 6 мартдаги 29-сонли
келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даво талаби Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 январдаги ҳал қилув қарори
билан қаноатлантирилиб, “2021 йил 6 март кунги фермер хўжалиги
томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 9/727сонли шартномасини бекор қилиш ҳақида”ги 2023 йил 6 мартдаги 29-сонли
келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган.
Шундан сўнг, даъвогар “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш”
акциядорлик жамиятининг 2023 йил 13 ноябрдаги YU 098-996257-сонли
“Ғолиблик баённомаси”ни бекор қилиш ҳақида судга мурожаат қилган.
Бироқ суд, даъвогарнинг 2023 йил 13 ноябрдаги YU 098-996257-сонли
“Ғолиблик баённомаси”ни бекор қилиш ҳақидаги талаби билан
қуйидагиларга кўра, келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 382-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар
ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ
ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
ФКнинг 384-моддасига мувофиқ, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
ФКнинг 380-моддаси тўққизинчи қисмига кўра, кимошди савдосида
ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ёки
танлов ўтказилган куни ким ошди савдосининг натижалари тўғрисида
баённома имзолайдилар, бу баённома шартнома кучига эга бўлади.
Иш ҳужжатларидаги 2023 йил 13 ноябрдаги YU 098-996257-сонли
“Ғолиблик баённомаси” даъвогар билан эмас балким “Электрон онлайн
аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти билан учинчи шахс
“Агро саодат” масъулияти чекланган жамияти ўртасида имзоланган бўлиб,
даъвогар мазкур шартномани тузилишида тараф бўлиб ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 3-бандига кўра, судлар
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тушунчасини шартномани бекор қилишдан
фарқлашлари лозим. Битимнинг ҳақиқий эмаслигининг шартномани бекор
қилишдан фарқи қуйидагилардан иборат:
битимларни ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115 — 126
моддаларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади, шартномани
бекор қилиш асослари эса ФКнинг 382-383-моддаларида назарда тутилган;
битимнинг ҳақиқий эмаслигига унинг ғайриқонунийлиги, бекор
қилинишига эса шартномани бекор қилишга олиб келадиган ҳолатларнинг
юзага келиши асос бўлади, бунда унинг қонунийлиги низолашилмайди;
ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган
оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у
тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир, шартномани бекор қилиш эса, у
амалда бўлган вақтдаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга таъсир этмасдан,
фақатгина келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилади;
шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабни билдиришга шартнома амал
қилишининг муддати мобайнида йўл қўйилади, битим эса унинг амал қилиш
муддати тугаганидан кейин ҳам ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги
тушунтирилган.
Мазкур нормалардан келиб чиқиб суд, даъвогар “Электрон онлайн
аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамиятининг 2023 йил
13 ноябрдаги YU 098-996257-сонли “Ғолиблик баённомаси”ни бекор
қилишда шартнома тарафи ҳисобланмаганлигини, мазкур баённомани бекор
қилишни сўраб фақатгина тарафлар яъни “Электрон онлайн аукционларни
ташкил этиш” акциядорлик жамияти билан учинчи шахс “Агро саодат”
масъулияти чекланган жамияти ҳақли эканлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3318-сон
қарорининг
3-банднинг, олтинчи
хатбошисида,
даъво
аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди, деб белгиланган.
Шунга кўра, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда даъво талаби рад
этилганлиги сабабли давлат божини жавобгардан ундирмасликни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 380, 381, 382, 384-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекснинг 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Исломбек кўркам даласи” фермер хўжалиги манфаатида
киритган даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Исломбек кўркам даласи” фермер хўжалиги томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
Н.М.Ахматбеков
4-1001-2518/104137-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(ХУЛОСА ҚИСМ)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 11 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбековнинг
раислигида, А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар –
Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Исломбек кўркам даласи” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгарлар - “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик
жамияти,
“Ўздаверлойиҳа”
давлат
илмий
лойиҳаси
институти
“Андвилерлойиҳа” Андижон вилоят бўлинмасига нисбатан 2023 йил
13 ноябрдаги YU 098-996257-сонли “Ғолиблик баённомаси”ни бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризасини, кенгаш вакили Ф.Насриддинов (2025 йил
4 ноябрдаги 12-сонли ишончнома), Я.Абдурашидова (2025 йил 10
сентябрдаги 70/4-сонли ишончнома), даъвогар раҳбари И.Рахимов (паспорт),
жавобгар “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик
жамияти вакили Ш.Равшанов (2025 йил 6 ноябрдаги 01/25-05-4137-сонли
ишончнома), жавобгар “Андвилерлойиҳа” Андижон вилоят бўлинмаси
вакили Р.Умурзақов (2025 йил 11 декабрдаги 41-01/06-1331-сонли
ишончнома), Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс “Агро саодат” масъулияти чекланган жамияти
раҳбари Ф.Абдурахимов(паспорт) иштирокида, Қўрғонтепа туман прокурори
ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
380, 381, 382, 384-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекснинг 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Исломбек кўркам даласи” фермер хўжалиги манфаатида
киритган даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Исломбек кўркам даласи” фермер хўжалиги томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
Н.М.Ахматбеков