← Назад
Решение #2835535 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 215 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2502/1732-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
М.Хўжамбердиева
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – О.Садиков
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва С.Умаралиевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжановнинг котиблигида, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жавобгар «S D F
ST
SHIF ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2022 йил 21 июлда
тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган тартиб рақами 55399186
бўлган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27
октябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар «S D F ST
SHIF ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида
ишни, даъвогар вакили – В.Мухиддинов, Ш.Собиров(12.11.2024 йилдаги 0326147-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари М.Исмонов (жамият
раҳбари, паспорт асосида), адвокат - Х.Мадумаров (адвокатлик ордери ва
02.12.2025 йилдаги 01-сонли ишончнома асосида), мутахассис –
Н.Пўлатова(паспорт асосида)лар иштирокида, Андижон вилоят суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён
матнда “Аризачи” деб юритилади) «S D F ST
SHIF ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан
судга ариза билан мурожаат қилиб, тиббий фаолиятни амалга ошириш учун
жамият номига 2022 йил 21 июлда берилган тартиб рақами 55399186 бўлган
лицензияни бекор қилишни сўраган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга 2022 йил
21 июлда берилган 55399186-тартиб рақамли лицензия бекор қилинган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан
мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Шикоятда
биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқламаганлигини, важларини асослашга имконият бермаганлиги, малака
2
оширилганлиги ҳақидаги сертификат мавжуд бўлсада, уни тақдим этишга имкон
берилмаганлиги, текшириш далолатномасида камчилилар нималардан
иборатлиги аниқ кўрсатилмаганлиги, бемор Б.Қўшақовда ўтказилган тиббий
муолажалар турлари аниқ кўрсатилган бўлсада, бу холатлар текшириш
далолатномасида кўрсатилмаганлиги, тишлар суғуриб олинмаганлиги, тиш
суғуриш асбоблари ҳам мавжуд эмаслиги, тишлар даволаш жараёнида ўзи тушиб
кетганлиги, беморни инсулть бўлиб қолишига тишлар олинганлиги сабаб
бўлмаганлиги каби важларни кўрсатган.
Андижон вилоят судининг 2025 йил 3 декабр кунги Балиқчи туман
прокуратурасига юборган сўров хатига асосан, Балиқчи туман прокуратураси
томонидан 2025 йил 6 декабрдаги №683-сонли комиссион экспертиза хулосаси
нусхаси юборилган.
Жавобгар раҳбари ва уни вакили шикоятда келтирилган важларни
такрорлашиб, ариза асоссиз киритилганлигини, даъвони рад этиш лозимлигини
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар.
Аризачи вакиллари жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятига
ўз эътирозларини билдириб, шикоятни рад этишни ва биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Суд мажлисида қатнашган мутахассис ҳақиқатдан ҳам ариза асосида
жавобгар иш фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилганлигини, ўрганишда
жавобгар томонидан фаолиятни амалга оширишда бир қатор камчиликларга йўл
қўйилганлиги аниқланганлигини, лицензия бўйича жавобгарга хирургик
йўналишда фолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бўлмасада, хирургик
амалиётларни беморда бажарилганлигини, аслида жавобгарга берилган
лицензияга кўра, терапевтик стаматология-амбулатор диагностика маслахат ва
консерватив даволаш, шунингдек оториноларингология - амбулатор
диагностика, маслахат ва консерватив даволаш фаолият турларига рухсат
этилганлиги, шундай бўлса-да, беморни сўзидан олинган маълумотга кўра
юқори жағ қисмидан 3 та, пастки жағидан 3 та, жами 6 та тишлари олиб
ташланганлигини, уни суғуриб олинганлиги, пинцепда бўшаб қолган тишларни
олиб қўйилганлиги ёки тишларни ўзи тушганлиги бўйича экспертиза
ўтказилмаганлигини, буни имкони бўлмаганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, мутахассис
фикрини ва шикоятда келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини рад қилиб, биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгартиришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарга 2022 йил 21 июлда тиббий
фаолият учун № 55399186-сонли лицензия берилган.
Лицензиянинг амал қилиш муддати 2027 йил 21 июлгача.
Мазкур лицензиянинг фаолият тури этиб амбулатор шароитда терапевтик
стоматология, оториноларингология – диагностика, маслаҳат ва консерватив
даволаш белгиланган.
Жавобгар манзили Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ифтихор МФЙ,
Ойдин кўчаси, 100-уйда жойлашган.
Андижон вилояти Балиқчи тумани прокуратурасининг 2025 йил
15 сентябрдаги 24/4-393489/25-сонли тақдимномаси ҳамда Ўзбекистон
3
Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони
билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик
субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш
тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан жавобгар томонидан фуқаро Б.Қўшақовга
тиббий хизмат кўрсатишда лицензия талаб ва шартларига риоя этилганлигини
ўрганиш мақсадида Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан
2025 йил 19 сентябрда 137-сонли буйруғи чиқарилган.
Ўзбекистон Ресрубликаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг 2025 йил 19 сентябрдаги 564-655-761-сонли махсус кодига мувофиқ
ҳамда Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2025 йил 19
сентябрдаги 137-сонли буйруғига асосан 2025 йил 22 сентябрдан 2025 йил 26
сентябргача текшириш ўтказилиб, далолатнома тузилган.
Мазкур далолатномада қайд этилишича, жавобгар жамият раҳбари
М.Исмонов белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги
сертификатини тақдим этмаган. Шунингдек, бемор Б.Қўшақовнинг М.Исмонов
томонидан жаррохлик йўли билан биринчи мурожаат килган куни беморни
юкори жағидаги 3 дона тишини ва иккинчи мурожаат куни пастки жагидаги 3 та,
жами 6 та тиши олинган. Бемор Б.Қўшаковга қўйилган ташхис МКБ (Халкаро
стандарт) бўйича кўйилмаган 043-У стомотологик картада тартиб рақами йўқ,
картада беморни бошидан ўтгазган ёндош касалликлари тўғрисида аник
маълумот сўраб суриштирилмаган. Беморда ташхис қўйилаётганда тўлик
инструментал текширувлар кўшимча текширув панором ренттенография
ўтказилмаган, бошидан ўтказилган ёндош касалликлар тўғрисида маълумот
(анамнез) тўлик ўрганилмаган.
Шу сабабли, аризачи тиббий фаолиятни амалга ошириш учун
2022-йил
21-июлда
берилган
реестри
бўйича
тартиб
рақами
55399186 бўлган лицензияни бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди ариза талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри
тўхтамга келган.
Чунки, ИПК 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
Суд ишда иштирок этган аризачи вакилларининг ва жавобгар жамият
раҳбарининг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан, тадбиркорлик
фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг
(рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни
(рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чора ҳисобланади.
Жавобгар бемор Б.Қўшаковга кўйилган ташхисга асосан кўрсатилган
тиббий хизмат Ўзбекистон Республикаси Соғликни саклаш вазирлиги
томонидан тиббий фаолият катъиян лицензияда кўрсатилган доирада амалга
оширмаган.
4
Жавобгар томонидан тиббий фаолиятни қатъиян лицензияда кўрсатилган
доирада амалга ошириш кўрсатилган бўлса-да, унга берилган тиббий фаолият
учун № 55399186-сонли лицензияда фақатгина амбулатор шароитда терапевтик
стоматология, оториноларингология – диагностика, маслаҳат ва консерватив
даволаш
кўрсатилган
бўлиб,
хирургик
стоматология
ихтисослиги
кўрсатилмаган.
Яъни беморга хирургик стоматология ихтисослиги бўйича лицензиясиз
тиббий фаолият олиб борилганлигини (юқори жағидан учта тиши ва пастки
жағидан учта тиши олинган) Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг
2025 йил 19 сентябрдаги 137-сонли буйруғига асосан 2025 йил 22 сентябрдан
2025 йил 26 сентябргача
текшириш ўтказилиб, далолатнома тузилиб
аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” 701-сон Қонуни 33моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи бандига асосан, лицензия ёки рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжат қуйидаги ҳолларда бекор қилинади яъни лицензиат
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки
рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда,
агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат
манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид
солинишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг
рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартибтаомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг
паспортларида белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан
тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш
тартиби
тўғрисида”
ягона
Низомнинг
27-иловасида белгиланган тиббий фаолиятни лицензиялаш қоидалари
белгиланиб, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор
қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати келтирилган.
Низомнинг 27-иловаси тўққизинчи қисм “в” банди еттинчи хатбошисида
тиббий фаолиятни қатъиян лицензияда кўрсатилган доирада амалга ошириш
кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, аризачининг талаби асосли бўлиб, биринчи
инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, жавобгарга нисбатан
тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш
ҳақидаги ариза талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний ва
асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган биринчи
инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаганлигини,
важларини асослашга имконият бермаганлиги, малака оширилганлиги ҳақидаги
сертификат мавжуд бўлсада, уни тақдим этишга имкон берилмаганлиги,
5
текшириш далолатномасида камчилилар нималардан иборатлиги аниқ
кўрсатилмаганлиги, бемор Б.Қўшақовда ўтказилган тиббий муолажалар турлари
аниқ кўрсатилган бўлсада, бу холатлар текшириш далолатномасида
кўрсатилмаганлиги, тишлар суғуриб олинмаганлиги, тиш суғуриш асбоблари
ҳам мавжуд эмаслиги, тишлар даволаш жараёнида ўзи тушиб кетганлиги каби
важлари билан келишмайди.
Чунки, терговга қадар текшириш жараёнида, Балиқчи туман
прокуратурасининг 2025 йил 9 октябрдаги комиссион суд тиббий экспертиза
тайинлаш ҳақидаги қарорига асосан ўтказилган ва 2025 йил 3 декабрь куни
якунланган 683-сонли комиссион экспертиза хулосасига кўра, стоматолог
томонидан бемор Б.Қўшақовнинг тишлар олиб ташланганлиги, ўрнига бинтли
тампон қўйилганлиги, қон кетиш ва бошқа асоратлар кузатилмаганлиги, унда
асосий касаллик бош мияда қон айланишини ўткир бузилиш (инсульт холати),
чап томонлама гемипарез, мотор афазия холатини келиб чиқиши билан тўғридан
тўғри узвий боғлиқ эмаслиги, ушбу касалликни келиб чиқишига мойиллик
яратган омил бўлиши мумкинлиги баён қилинган (экспертиза хулосасининг 9вароқ, 1-саволга жавоб, 11-вароқ).
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг 2025 йил 29 сентярбдаги 05-33/22903-сонли қарорига асосан,
Лицензиялаш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун юридик
шахсга базавий хисоблаш миқдорининг 300 баробари миқдорида жарима солиш
тўғрисида қарор қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан жарима қўлланилган.
Мазкур қарорда ҳам хирургик стоматология бўйича тиббий фаолиятга
лицензия олмасдан туриб, бемор Б.Қўшақовни юқори жағ қисмида 3 та, пастки
жағ қисмида 3 та, жами 6 та тишлари олинганлиги, бу билан лицензия талаб ва
шартлари қўпол равишда бузилганлиги холати қайд этилган. Мазкур қарор бекор
қилинмаган ва хозирда қонуний кучда.
Ушбу важлар аризани рад этиш учун асос бўлмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидаги важлар
асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилишга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг
апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд
харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти
учун олдиндан тўлаган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ва
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси
19-бандига кўра иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади.
6
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 221, 222, 276, 278-280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов
ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
«S D F ST
SHIF ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажати
«S D F ST
SHIF ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда Андижон вилоят
судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи:
А.Мадаминов
ҳайъат аъзолари:
О.Садиков
С.Умаралиев