← Назад
Решение #2835536 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15298-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 11 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «********» АЖнинг жавобгар
********дан даъвогар «********» АЖнинг фойдасига 178 071 824 сўм қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, fffffffffff (ишончномага асосан)
иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
«********» АЖ(кейинги ўринларда-даъвогра деб юритилади)
Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Жиззах
КХСИТФК”дан кейинчалик суднинг ажрими билан унинг ҳуқуқий вориси
Ўзйўлкўприк кластерининг Жиззах филиали (кейинги ўринларда-жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 17 февралда улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ
етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб берилган, бироқ жавобгар
тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йилнинг 30 ноябрь
ҳолатига 178 071 824 сўм қарздорлик вужудга келганлиги баён қилиниб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 178 071 824 сўм қарздорликни ундириш сўралган.
Суднинг ажрими билан ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Суднинг ажрими билан дастлабки жавобгар “Жиззах КХСИТФК” унинг ҳуқуқий
вориси Ўзйўлкўприк кластерининг Жиззах филиали билан алмаштирилган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар истеъмол қилган
табиий газ ҳақини қисман тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурор тўланмаган қарздорликни ундиришни
сўради.
Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (Етказиб берувчи) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида 2025 йил 17
февралда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Етказиб берувчи газ тармоқлари орқали
Истеъмолчига келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш, Истеъмолчи
эса истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ, Истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври
бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчи ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг
1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ хажми қийматининг 100 фоиз суммасини
олдиндан тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга табиий
газ етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул
қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил ноябрь ҳолатида жавобгарнинг истеъмол қилган табиий
газдан муддати ўтган қарздорлиги 178 071 824 сўмни ташкил этган. Жавобгар даъвогар
томонидан етказиб берилган табиий газ ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва
шартнома талабларини бузган.
Суд мажлиси муҳокамасига қадар жавобгар даъво талабидаги истеъмол қилинган
табиий газ ҳақини қисман тўлаб, унинг тўланмаган қарзи 58 071 824 сўмни ташкил этган.
Бундан кўринадики, жавобгарнинг истъмол қилинган табиий газдан қарздорлиги
2025 йил 11 декабр ҳолатига 58 071 824 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг
даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 58 071 824
сўм асосий қарзни ундиришни, ва даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика
бюджетига 3 561 436 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ўзйўлкўприк кластерининг Жиззах филиалидан даъвогар «********»
АЖнинг фойдасига 58 071 824 сўм қарз, ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ********дан Республика бюджетига 3 561 436 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов