Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/10115 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BBBBB
Source ID 4aa7a762-9e73-4756-a260-3b612db612fc Claim ID PDF Hash 9e47006c93ee6684... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онуннинг 34-моддаси онуннинг 34 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/10115 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 11 декабрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг котиблигида, Чуст туман прокурори ёрдамчиси YYYYYнинг қатнашувида аризачи – AAAAAнинг жавобгар “BBBBB” ДМга нисбатан 12.965.554 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили – XXXXXнинг иштирокида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган аризасида баён қилинишича, AAAAA “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси томонидан “BBBBB” ДМ фаолиятида текшириш ўтказилган. Текшириш давомида жавобгар томонидан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилганлиги аниқланганлиги сабабли аризачи томонидан жавобгарга 12.965.554,5 сўм молиявий санкция қўлланилган. Жарима ихтиёрий тўламаганлиги боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 12.965.554 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган. Аризачи судга ариза предметини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этиб, қўлланган 12.965.554 сўм молиявий жаримани ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ариза предметини ўзгартириш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинган. Суднинг 05.12.2025 йилдаги ажримига асосан ишга Наманган вилоят ғазначилик ва молия бошқармаси жалб этилган. Чуст туман прокурори ёрдамчиси аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар томонидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланганлиги сабабли унга молиявий санкция қўлланилганлиги, бироқ молиявий санкция суммаси бугунги кунга қадар тўланмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. 1 Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади бироқ, ўзининг ариза талабларини тан олиш тўғрисидаги аризасини судга юборган. Суд тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, кўрсатмалари ҳамда ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, ариза ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш юзасидан тақдим этилганлиги, ариза предмети молиявий жарима ундириш талабига ўзгартирилганлиги сабабли суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига мувофиқ белгиланган умумий тартибда ҳал этишни, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошига кўра, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ўз ваколатлари ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш чораларини кўради. Қонуннинг 34-моддасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек энергия сифатининг норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларига риоя этилиши соҳасидаги давлат назорати Ўзэнергоинспекция ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Низомнинг 2-банди иккинчи хатбошида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар соҳасида ваколатли орган эканлиги кўрсатилган. Низомнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш билан электр энергиясидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари аниқланганда ваколатли орган томонидан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўлланилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, - “BBBBB” ДМда ёқилғи энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. 2 Текширув давомида жамиятда текширув қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли 2025 йил январь, февраль, март, апрель, май, июнь, июль ойларида электр энергияси исрофи норматив усуллар аниқланган. Жумладан: жамиятга тегишли - “BBBBB” ДМда реактив қувватни компенсация қилиш ишларини ташкил этиш тартибига риоя этилмаганлиги оқибатида 2025 йилнинг январь ойида 3.336.746,4 сўм, февраль ойида 7.336.580,4 сўм, март ойида 3.727.765,8 сўм, апрель ойида 6.297.647,4 сўм, май ойида 2.472.237 сўм, июнь ойида 1.171.110 сўм, июль ойида 1.589.022 сўм жами 25.931.109 сўм миқдорида электр энергияси исроф бўлганлиги аниқланган. Текшириш якуни бўйича 27.08.2025 йилда текшириш ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар томонидан имзоланган. Қонуннинг 43-моддасида ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефт, газ конденсати, нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш – сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоиз миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Шу боис, жавобгар томонидан жами 12.965.554,5 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлар ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 28.08.2025 йилдаги 804 - сонли қарори қабул қилиниб, жавобгарга тақдим этилган. Бироқ мазкур сумма жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Қонуннинг 49-моддасига кўра Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари 3 (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Мазкур Низомнинг 16-бандида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилиши, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно эканлиги, 17-бандида молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилиши, бунда ваколатли органнинг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузилиши, 22-бандида молиявий санкцияларни қўллаш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши, жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши ва уч иш кунидан кечиктирмай ҳуқуқбузарга юборилиши, 24-бандида хўжалик юритувчи субъектлар ваколатли органнинг ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, 26-бандида ушбу Низомда назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаш бўйича қарор қабул қилингандан сўнг хўжалик юритувчи субъектлар бир ой муддат ичида молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаб беришлари мумкинлиги ҳамда 28-бандида эса ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши, бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритиши, суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлар ва нормалардан кўриниб турибдики, ваколатли давлат органи (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлар ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси)нинг жавобгарга нисбатан 12.08.2025 йилдаги молиявий санкция қўллаш ҳақида қарори мавжуд бўлиб, ушбу қарор бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Жавобгар томонидан даъвони инкор этувчи далиллар тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд инспекциянинг жавобгарга нисбатан 12.965.554,5 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарори мавжудлиги сабабли, ариза талабини қаноатлантириш лозим топади. 4 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво (ариза) талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд ариза талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 12.965.554,5 сўм моливий жарима ва 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар - “BBBBB” ДМ ҳисобидан аризачи - AAAAA фойдасига 12.965.554,5 сўм молиявий жарима ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “BBBBB” ДМ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Чуст туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Д.Соатов 5