← Назад
Решение #2835555 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/**** - сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, судья ѐрдамчиси
****нинг котиблигида, даъвогар – **** АЖнинг, жавобгар – **** масъулияти чекланган
жамияти хисобидан **** сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатиилган ишни, даъвогар вакили – **** (****
ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
аниқлади:
**** АЖ (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб
юритилади)дан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр
энергиясидан бўлган **** сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даьвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни
такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисига
келмади.
Мазкур холатда суд ишни, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига
асосан, жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
бўлган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Наманган ҳудудий филиали
Норин туман ТЭТ билан жавобгар ўртасида 2025 йил 3 мартда 735028-сонли “Юридик
шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси (бундан буѐн матнда шартнома
деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан
корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги
ўринларда “Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса
қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4 бандига
кўра, корхона томонидан истеъмолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори
энергияни (қувватни) ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Шартноманинг 3.6-бандига асосан жавобгарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисобкитоб даври бошланидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Шартномага
асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати
етказиб берилган. Етказиб берилган энергия учун 2025 йил ноябрь ойи ҳолатига жами
қарздорлик **** сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиѐрий
тўлаш ҳақида 2025 йил 13 ноябрдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли,
даъвогар жавобгардан ундирувга қаратилмаган 2025 йил мартдан 2025 йил ноябрь кунига
қадар бўлган давр учун ҳисобланган **** сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраб
иқтисодий судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
(бундан буѐн матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар
энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг
қарздорлиги тарафлар ўратсида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма
далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу
сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
**** сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиѐздан фойдаланган
ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 848 180,08 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** АЖ фойдасига **** сўм
асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 848
180,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда
кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
****