← Назад
Решение #2835562 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 11 декабрь
4-1501-2501/21776-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Юсуповни иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
АТБ «*********» манфаатида жавобгар ЯТТ «*********»дан жами 72 439
079 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ «*********» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ «*********»
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 64 000 000 сўм
кредитнинг асосий қисми, 8 439 079 сўм муддати ўтган фоиз, жами 72 439 079
сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризасини кувватлаб, жавобгар томонидан
бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга
оширмаганлиги, кредит қарздорлигига ҳисобланган қарздорлик ортиб
бораётганлигини таъкидлаб, бу ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, даъвони
қаноатлантириб берилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ «*********» Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармаси билан ЯТТ «*********» ўртасида 2025 йил 10 апрель
кунги 241-сонли микрокредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан
жавобгарга компютер ўйинлари фаолиятини ташкил қилиш учун
компютерлар сотиб олиш мақсадида 64 000 000 сўм миқдорида, 2025
йил 10 апрелдан 2028 йил 9 апрелгача бўлган муддатга, йиллик 25
фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб
берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов
графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз
муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан келган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини
бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра,
Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда
тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар
қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш
учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандининг учинчи
хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъволарни кўритттда. кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундирит ҳақидаги
талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини
эътиборга олишлари лозим.
Ушбу Пленум қарорининг
5-бандига
кўра,
қарз
олувчилар
(қарздорлар)нинг
кредитларни
қайтармаганлик
учун
кредит
ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар
қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси,
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида
белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб
чиқишлари зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти
томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда
фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш
даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳукуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг
236-моддасига
кўра,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 64 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 8 439 079 сўм
муддати ўтган фоиз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118- моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари итттда. иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво аризани
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 64 000 000
сўм кредитнинг асосий қисми, 8 439 079 сўм муддати ўтган фоиз ва
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар
ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 448 781,58 сўм давлат
божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «*********» фойдасига жавобгар ЯТТ «*********»
ҳисобидан 64 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 8 439 079 сўм
муддати ўтган фоиз ва тўланган 41 200 сўм почта харажати, жами 72
480 279 сўм ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ «*********» ҳисобидан Республика бюджетига 1 448
781,58 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг
ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий
Раислик
этувчи:
Т .Маматожиев
судига
апелляция
шикояти (протест) келтиришга
ҳақли.