← Назад
Решение #2835572 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 10 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| онун | 16 | — | law | |
| жой кодекси | 132 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19850-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 6 600 636 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни даъвогар раҳбари М.Н.Таджибаев (шахсини тасдиқловчи ҳужжат
асосида), жавобгар таъсисчиси Э.Н.Эргашев ва унинг ҳисобчиси Ш.Мирхаликов
(ишончнома асосида) ва Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассиси С.Мирзахоловнинг
иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га Наманган
шаҳридаги кўп қаватли уй-жойларни танлов асосида бошқарув компанияларига
бириктириш тўғрисида танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг 2023 йил 13
мартдаги 2-сонли йиғилиши қарори билан Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ
ҳудудидаги 49 та кўп қаватли уйлар даъвогарга бириктириб берилган.
Даъвогарга бириктириб берилган ҳудуддаги 27-уйда жойлашган “ББ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобланган мажбурий бадалларни ўз вақтида тўламаганлиги учун унинг даъвогар
олдида 6 600 636 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 600 636 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Даъвогар раҳбари суд мажлисида даъвони қувватлаб, мажбурий бадал суммаси
амалиётдан келиб чиқиб ҳисобланганлигини, жавобгар томонидан бугунги кунга
қадар мажбурий бадал тўланмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво асоссиз эканлигини, қонун ҳужжатлари
талабига кўра мажбурий бадал миқдори кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва
яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарори
билан белгиланиши лозимлигини, мулкдорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмаганлигини, мажбурий бадал миқдорини даъвогарнинг ўзи белгилаб олганлигини, ишга
жалб қилинган мутахассис ҳам бадал миқдорини белгилашда аниқ норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга асосланмаганлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Наманган вилояти қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассиси
суд мажлисида судга маълумотнома тақдим этиб, даъвогар 27-уйда таъмирлаш
ишларини бажарганлигини, бошқа уйлардаги бугунги кундаги нархдан келиб чиқиб,
мажбурий бадал миқдори 1 м2 учун 650 сўмни ташкил этишини маълум қилди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, мутахассис фикрини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъво аризасида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Аниқланишича, Наманган шаҳар адлия бўлими давлат хизматлари марказининг
маълумотномасига кўра, Таджибаев Мухтар Номанович якка таъсисчилигида
Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 2024 йил 6 августда атама
номи “ bursh
K mmun l
shq ruvi” (СТИР: 308818493) бошқа тоифаларга
киритилмаган кўчмас мулкни бошқариш бўйича хизматлар фаолияти бўйича
рўйхатдан ўтказилган.
Шунингдек, “N m ng n irl shuv
rl v” (СТИР: 300676037) маъсулияти
чекланган жамияти таъсисчисининг 2024 йил 6 августдаги 1-сонли қарорига кўра,
жамиятнинг “ bursh
K mmun l
shq ruvi” (СТИР: 308818493) атама “АА”
масъулияти чекланган жамияти номига ўзгартирилиб, 2024 йил
6 августда
2539985-сонли ариза билан қайта рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйжойларни танлов асосида бошқарув компанияларига бириктириш тўғрисида танлаб
олиш бўйича шаҳар комиссиясининг 2023 йил 13 мартдаги 2-сонли йиғилиши қарори
билан Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ ҳудудидаги 49 та кўп қаватли уйлар
даъвогарга бириктириб берилган.
“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 10-моддаси мазмунига кўра
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисобини ва уларнинг фаолияти
бўйича ҳисоботларни юритиш учун ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларини
жорий этиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
вазирлигининг Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош
бошқармасининг 2025 йил 1 апрелдаги 01-15/602-сонли хатида даъвогарга Бобуршоҳ
МФЙ, Бобуршоҳ кўчасидаги 44 та кўп қаватли уйлар бириктирилганлиги, кўп
квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ҳамда
ишлар бажариб келинаётганлиги, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирлигининг Кўп квартирали уйни бошқарувчи органлар
реестридан рўйхатдан ўтганлиги, унинг ID рақами 1849 эканлиги қайд этилган.
Даъвогар мажбурий бадал миқдорини мулкдорларнинг умумий йиғилишини
ўтказмасдан жавобгарга тегишли умумий майдони 349,24 м2 бўлган жойга 1 м2 учун
2 100 сўмдан, бир ойлик мажбурий бадал миқдорини (349,24*2 100) 733 404 сўм,
2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари учун жами (733 404*9) 6 600 636 сўм
ҳисоблаган.
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон
Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп
квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва
унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўрганишлар ҳамда мониторинг ўтказиш
орқали амалга оширилади.
Ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Наманган вилояти қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассиси
томонидан эса бошқа уйлардаги бугунги кундаги нархдан келиб чиқиб, мажбурий
бадал миқдорини 1 м2 учун 650 сўм ҳисобланган.
Суд даъвогарнинг ҳам мутахассиснинг ҳам мажбурий бадал миқдорини
ҳисоблашини асоссиз деб ҳисоблайди.
Боиси даъвогар ҳам мутахассис ҳам мажбурий бадал миқдорини аниқлашда
харажатлар сметаси (калькуляция)га асосланмаган, мажбурий бадал миқдори
тахминий ҳисоб-китобларига кўра ҳисобланган. Ҳисоб-китобларга асос бўлган
ҳужжатлар ёки маълумотлар судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 74-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Қонун 16-моддасининг саккизинчи қисмига асосан жойлар мулкдорларининг
мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг
таркибини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат
кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Қонуннинг мазкур талаби асосида Кўп квартирали уйларда умумий молмулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга
туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг
энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (2024 йил 15 март, рўйхат
рақами 3501, бундан буён матнда Низом деб юритилади) рўйхатдан ўтказилган.
Низомга мувофиқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 15 апрелдаги 114-сонли буйруғи билан
Наманган шаҳрида жойлашган 4 қаватли уйлар учун мажбурий бадаллар ёки
мажбурий тўловларнинг энг кам миқдори 1 496 сўм этиб белгиланган.
Низомнинг 7-бандига асосан кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича мажбурий
бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори ҳар икки йилда бир марта белгиланади.
Судга тақдим этилган кадастр ҳужжатига кўра жавобгарга тегишли жойнинг
умумий майдони 349,24 м2ни ташкил этади.
Баён этилганларни ҳамда мажбурий бадал ёки тўлов миқдорини белгилаш
бўйича мулкдорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмаганлигини инобатга олган ҳолда
суд жавобгарга 1 м2 учун 1 496 сўмдан, бир ой учун (1 496*349,24) 522 463,04 сўм,
2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари учун жами (522 463,04*9) 4 702 167,36 сўм
миқдорида мажбурий бадал ёки тўлов ҳисоблашни лозим топади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар 2025 йилнинг январь-сентябрь
ойлари учун мажбурий бадал ёки мажбурий тўловни тўламаган ҳамда даъвогарнинг
қарздорликни тўлаш ҳақидаги хати (талабномаси)ни оқибатсиз қолдирган.
Қонун 16-моддасининг бешинчи қисмида жойларнинг мулкдорлари умумий
мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни ҳар ойда, қоида тариқасида, пул шаклида
тўлаши шартлиги белгиланган.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 132-моддасининг
иккинчи қисмида кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган
жойлар мулкдорлари умумий харажатларни, қоида тариқасида, мажбурий бадаллар
шаклида биргаликда зиммаларига олишлари, бу бадаллар кўп квартирали уйдаги
умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва капитал
таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган
ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплаши кераклиги назарда
тутилган.
Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига кўра жавобгар мажбурий бадални
тўламаганлиги тарафларнинг тушунтиришлари, ишдаги йиғилиш қарори, буйруқ ва
бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабининг
6 600 636 сўм қисмини асосли, 4 702 167,36 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 143-бандига кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш
органлари — кўрсатилган хизматлар учун мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга
мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шу боис даъво талабининг асосли бўлган қисми бўйича давлат божини
жавобгардан, асоссиз бўлган қисми бўйича давлат божини даъвогардан ундириш
лозим бўлади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 702 167,36 сўм
қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига даъвогардан
118 499 сўм, жавобгардан 293 501 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 702 167,36 сўм қарздорлик, 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 118 499 сўм, жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
293 501 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев