Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1903-2502/3388 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья MAMAYUSUPOV MARS NURMAMETOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1af304f0-9e99-457b-b868-a1276e2e56ea Claim ID PDF Hash 0323e1e19aebec69... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 3-моддаси ИПКнинг 3 law
ИПКнинг 62-моддаси ИПКнинг 62 law
ИПКнинг 63-моддаси ИПКнинг 63 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 7 636 символов
4-1903-2502/3388-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) **** тумани 2025 йил 11 декабрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари *** (2025 йил 1 январь кунидаги 3-сонли буйруқ) даъвогар вакиллари К.Шотиров (2025 йил 5 январь кунидаги 4-сонли ишочнома), **** (2025 йил 3 февраль кунидаги 7-сонли ишончнома) иштирокида, **** тумани фермерлар кенгашининг даъвогар **** фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 183 988 600 сўм асосий қарз, 91 994 300 сўм пеня ундириш сўралган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш **** туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқилганда, қуйидагилар аниқланди: **** тумани фермерлар кенгаши (кейинги ўринларда -Кенгаш) даъвогар **** фермер хўжалигининг (кейинги ўринларда -даъвогар) манфаатида **** туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда жавобгар) даъвогар фойдасига 183 988 600 сўм асосий қарз, 91 994 300 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси, **** туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат корхонаси **** вилоят ҳудудий бошқармасини (кейинги ўринларда – учинчи шахслар) жалб қилинган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган кенгаш ва учинчи шахслардан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда - ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни кенгаш ва учинчи шахслар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ўз тушунтиришида жавобгар билан ўзаро келишганлигини маълум қилиб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришида даъвогар билан ўзаро келишганлигини маълум қилиб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 3-моддасида тўртинчи қисми иккинчи хатбошисида фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида судга мурожаат қилиш белгиланган. ИПКнинг 62-моддаси биринчи қисмига кўра, вакилнинг судда иш юритишга доир ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак. ИПКнинг 63-моддасига кўра, судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак. Аниқланишича, даъво аризаси кенгаш юристи **** томонидан имзоланган. Бироқ, кенгаш юристи ****га даъво аризасини имзолаш ваколати берилганлигини тасдиқловчи ишончнома судга тақдим қилинмаган. Кенгаш томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 25 апрель кунидаги 31-сонли ишончномада кенгаш юристи ****га даъво аризаларни тақдим этиш, даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация, тафтиш тартибида шикоятлар, аризалар тақдим этиш, Кенгаш номидан судларга киритилган ариза ва шикоятларни имзолаш, арз қилинган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечиш, уларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини, суммасини кўпайтириш ёки камайтириш, даъво талабаларини тан олиш, келишув битими тузиш, судларга илтимосномалар киритиш, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан шикоятлар бериш ваколати берилган. Ушбу ишончномада кенгаш юристи **** даъво аризасини кенгаш номидан имзо қўйиш ваколати берилмаган. Ваҳоланки, вакилнинг даъво аризасини имзолаш ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак. ИПКнинг 107-моддасининг биринчи қисми, учинчи бандига асосан, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд даъво аризасини имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-бандига кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 18-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Қайд этилган асослардан келиб чиқиб, суд кенгашнинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини кенгаш зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 128, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: **** тумани фермерлар кенгашининг даъвогар **** фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 183 988 600 сўм асосий қарз, 91 994 300 сўм пеня ундириш сўралган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. **** тумани фермерлар кенгаши томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасига қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *****